Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?
13 мар 15:57
Новости
Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?
"Барселона" Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ньюкасл"га қарши учрашувда (1:1) сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, аммо шундан кейин клуб лагеридан хавотирли хабарлар келди.
"Diario Sport" маълумотига кўра, Ламин Ямаль 12 март, пайшанба куни ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб жамоа машғулотни ўтказиб юборган. Бироқ у тез орада яқинлашиб келаётган ўйинга тайёргарликни бошлаши кутилмоқда.
"Барселона" 15 март, якшанба куни Ла Лиганинг 28-тури доирасида "Севилья"ни қабул қилади.
Ямаль жорий мавсум 37 ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 15 та голли пас узатди. Шунингдек, у "Ньюкасл"га қарши ўйинда ҳам гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Похожие новости
09:15
Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас 2
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии