“Реал" "Лейпциг" билан ўйинга тўғридан-тўғри рейс билан учмади. Сабаби маълум
13 фев 2024 17:10
Новости
“Реал" "Лейпциг" билан ўйинга тўғридан-тўғри рейс билан учмади. Сабаби маълум
Мадриднинг "Реал" клуби аэропортдаги иш ташлаш туфайли "Лейпциг"га қарши ўйин маршрутини ўзгартирди.
Якшанба куни Лейпциг ва Дрезден аэропортлари ходимлари Верди касаба уюшмасининг чақириғидан кейин иш ташлаш эълон қилди. Бунга Mitteldeutsche Airport AG ходимларига иш ҳақини ошириш ва 3000 евро миқдоридаги инфляция компенсациясини тўлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Натижада Лейпциг аэропортида 100 дан ортиқ йўловчи рейслари бекор қилинди.
"Marca" нашрининг ёзишича, Лейпцигга қўниш имкони бўлмагани учун "Реал" самолёти Эрфуртга қўнди. Мадрид жамоаси қолган 160 км йўлни автобусда босиб ўтди.
Бугун Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Реал" ва "Лейпциг" жамоалари ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтади. Мадриддаги жавоб ўйини эса 6 март куни ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии