"Реал" дарвозабони учун 3 та клуб даъвогарлик қилмоқда
25 июн 2024 13:38
Новости
"Реал" дарвозабони учун 3 та клуб даъвогарлик қилмоқда
Футболчининг шартномаси тугашига 1 йил қолди.
"Арсенал", "Ньюкасл" ва "Атлетико" жамоалари "Реал" дарвозабони Андрей Лунинга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар берди.
Украиналик футболчининг "қироллик клуби" билан келишуви 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. "Қаймоқранглилар" футболчи билан шартномани узайтиришга тайёр, бироқ футболчи бундай қилиш эҳтимоли кам.
Лунин ўтган мавсум барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 12 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. "Бланкос" 25 ёшли дарвозабонни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии