"Реал" Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи
28 дек 2023 16:47
Новости
"Реал" Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қишда Мадрид жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкин.
Бу ҳақда AS хабар тарқатди.
Манбага кўра, 10 январь куни клуб раҳбарияти италиялик мутахассис билан учрашиб, 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирган. Ўз ўрнида, Анчелотти ҳам Мадрид клуби билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
64 ёшли Анчелотти "қироллик клуби"ни 2013-2015 ва 2021 йилдан ҳозиргача бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида мадридликлар 2021/22 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди, шунингдек, икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.
"Реал" Испания чемпионати 2023/24 йилги мавсумида 18 ўйиндан кейин 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии