RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Равшан Ҳайдаров: "Австралия билан ўйин — янги тарих" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Австралия билан ўйин — янги тарих"

Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда термамиз устози Равшан Ҳайдаров ва сардор Умарали Раҳмоналиев иштирок этди.

"Ҳаммага хайрли кун. Авваламбор, бу босқичга етиб келган терма жамоаларни табриклайман. Бўлажак ўйинлар барча учун жуда муҳим. Бу ёшдаги футболчиларнинг орзуси, мақсади жаҳон чемпионатига чиқиш. Ўз навбатида биз минимум вазифани бажариб, шу босқичга етиб келдик. Йигитлар бўлажак баҳснинг қанчалик муҳимлигини тушуниб туришибди ва ҳаммамиз зўр иштиёқ билан тайёргарлик кўряпмиз. Эртанги ўйинда, мухлисларимиз ва жамоамиз орзуси ушаладиган баҳсда, боримизни беришга ҳаракат қиламиз", - деди Равшан Ҳайдаров.



"Ассалому алайкум. Ўзбекистонга футбол кириб келгани билан ҳамммани табриклайман. Мураббийимиз айтганидек, минимум вазифани бажардик. Иншааллоҳ, бизни жуда ҳам катта ўйин кутиб турибди. Биз эътиборимиз, куч ва салоҳиятимизни эртанги ўйинга қаратганмиз. Рақибнинг ўйини борасида тушунчамиз бор ва машғулот жараёнларида шунга яраша тайёрланяпмиз. Айтишадики, майдонда омад кучлиларга кулиб боқади. Эртага омад бизга кулиб боқади, иншааллоҳ. Барчасини вақт кўрсатади", - деди Умарали Раҳмоналиев.




Равшан Ҳайдаров: "Ҳужумчилар муаммоси доим бўлган. Бу нарса катта футболда ҳам мавжуд ва танлов у қадар кўп эмас. Аммо бизни жамоамизда ҳужумчилар бор, албатта. Ҳозирги ҳолати, тажрибаси, имкониятларидан келиб чиқиб Пўлатхўжага кўпроқ имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Яққол ҳужумчини айтиб ўтдик. Шу билан бирга қанотларда ўйнайдиган ўйинчиларимиз ҳам ҳужумларда бевосита фаол иштирок эта олади. 

Мураббийлар штабимиз бу каби мусобақаларда қатнашган. Бундан аввалги ёшлар терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган. Барчамиз бор тажрибамизни U-20 терма жамоамиз аъзоларига ҳам етказишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, бу терма жамоамиз ҳам аввалги термаларимиз каби ўсишга эришади. Бу жараёнда шундай мусобақалар Осиё чемпионати ва энг муҳим турнирлардан бири Жаҳон чемпионати. Унга чиқа олган футболчилар ўзгача тилга олинади. Йигитларга шу нарсани тушунтиришга уриняпмиз. Авваллари бу ўз самарасини берган. Жаҳон чемпионатларида қатнашган, шу каби мусобақаларда пишиб етилган ёшлар ўзбек футболининг асосини ташкил этишган. Ўйлайманки, бу терма жамоа аъзолари ҳам бўлаётган Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига чиқиш ва ҳаётидаги энг муҳим паллани ўтказиш йўлида, катта мақсадлар билан меҳнат қиляпти".         

Умарали Раҳмоналиев: "Тўғри, сиз айтиб ўтгандек ўйинларда зарбаларим нисбатан камроқ. Машғулотлар жараёнида зарбалар бўйича ҳам алоҳида ишлаяпмиз. Кўрамиз, балки яхши зарбаларни эртанги ўйинга олиб қўйгандирмиз.

Барча футболчилар, нафақат биз, балки бутун халқимиз учун эртага бўладиган учрашувнинг ўзи катта мотивация десак, муболаға бўлмайди. Шунинг учун бор иштиёқимиз, эътиборимизни эртанги ўйинга қаратамиз. Бир жамоа бўлиб майдонга чиқиб, буни натижада ҳам акс эттиришга ҳаракат қиламиз. 



Равшан Ҳайдаров: "Австралия терма жамоасининг ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб боряпмиз. Албатта, уларнинг ўйин услуби ўзига яраша. Буни йигитларга ҳам кўрсатиб боряпмиз. Шунга яраша режа ҳам ишлаб чиқяпмиз. Ўйлайманки, эртага муносиб ўйин кўрсатамиз. Ғалаба учун муносиб таркиб ва тактика режаси бор."

Гуруҳ ўйинлари ҳам осон бўлмади. Ҳар битта учрашув алоҳида аҳамиятга эга эди. Ҳатто охирги ўйинда ҳам биз ғалабага интилиб ҳаракат қилдик. Австралия билан ўйин — янги тарих. Унга бошқачароқ ёндашиш керак. Бу баҳсдаги камчилик ва хатолар кечирилмайди. Футболчиларимизда иштиёқ катта. Улар масъулиятни ҳис қилиб туришибди. Лекин совуққонликни унутмасдан, режа бўйича ҳаракат қилиб, ғалаба учун интилишимиз керак.




Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика