RU

Последние новости

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  1 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  10 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  23 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи Новости

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи

Хабарингиз бор, чоршанба куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Жамоанинг Суперлига иккинчи даврасидаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб борди ва бош мураббий борасида якуний тўхтамга келди.

25 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан ўзаро учрашувдан кейин тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу куни «Динамо» футбол клуби қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда клуб ҳомийлари ва раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда жамоа футболчиларига бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродов таништирилди.

Янги бош мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзоланиб, Тачмурод Агамуродов олдига «Динамо» жамоасини Суперлигада олиб қолиш вазифаси юкланди. Ушбу вазифа бажарилса, бош мураббий билан шартнома узайтирилади.

Маълумот учун, туркманистонлик тажрибали мураббий 2007 ва 2014 йилги мавсумларда ҳам «Динамо» жамоасида фаолият олиб борган эди.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика