RU

Последние новости

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  3 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  2 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  7 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси Новости

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" собиқ ҳужумчиси клубини ўзгартирди.

Норчаев фаолиятини Россиянинг "Алания" клубида давом эттиради. Ҳужумчи ва "қизил-сариқлар" ўртасидаги битим 3,5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 2020 йилнинг ёзида дебют қилган. Ҳусайн — Қарши шаҳрининг "Насаф" ФК тарбияланувчиси.


21 ёшли ҳужумчи собиқ жамоаси сафида 100та ўйин ўтказишга улгурган, у шу ўйинларда 40та гол ва 9та ассист қайд этди. У клуб билан бирга Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан ва Мамлакат кубогида зафар қучган.


Ҳужумчи 2020/2021 йилги мавсум Осиё футбол конфедерацияси кубоги (ОФК)нинг энг яхши тўпурари бўлди. Норчаев жамоа билан турнирнинг финалига қадар етиб борган.


Ўйинчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ҳаракат қилган. У 19 ёшида мамлакатнинг бош жамоасида дебют қилган.


Оилага хуш келибсан, Ҳусайн!", — дейилади клуб хабарида.

Олдинроқ, Норчаевнинг янги клуби бўлган "Алания" ҳақида батафсил маълумот бериб ўтган эдик.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика