RU

Последние новости

00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  0 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  0 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  11 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади” Новости

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади”

“Динамо” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, учрашувдан кейин “Динамо” катта мураббийи Рафаэль Баласанян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Йигитлар имконқадар бор куч ва имкониятларини сарфлаб, майдонда борларини беришди. Бу борада уларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Афсуски, биз маҳорат бобида “Андижон” жамоасига ютқаздик.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бу ўйинда қандай режалар қилинганди?

- Ўйинни ҳужумкор бошлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи голни уришимиз керак эди. Ҳимояда бехато ўйнаб, тартибли ўйин билан ҳужумларни якунлашимиз лозим эди. Афсуски, режаларимиз амалга ошмади.

- Кетма-кет мағлубиятлар, олдинда эса 6 та тур қолди. Мавсум якуни сари жамоанинг ҳолати қийинлашмоқда...

- Умид қиламанки, биз Суперлигада қолишни уддалаймиз. Ўйлайманки, лигада қолиш ёки қолмаслик бировнинг эмас, ўз қўлимизда бўлиб турибди. Шундай экан, охиригача курашишда давом этамиз. Олдинда муҳим баҳслар бор, биз охиригача курашишда давом этамиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика