RU

Последние новости

17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  3 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  37 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  19 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди" Новости

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалдан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Яхши жамоа билан ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўзимизга келдик. Вазиятлар яратдик. "Динамо"да ҳам вазиятлар бўлди, тенг ўйин бўлди. Бугун иккита яхши жамоа кураш олиб борди.

- Таркиб жиҳатидан олсак, "Пахтакор" асосий вақтда масалани ҳал қилиши керак эди. Чунки бир қанча асосий футболчилар захирада қолдирилди. Учрашув тақдирини асосий вақтда ҳал қилиш учун нима етарлича бўлмади?

- Ҳаммани жисмоний ҳолатига қараб майдонга туширяпмиз. Яхши жамоа билан ўйнадик. Рақиб ҳам бекорга тепа ўринларда эмас.  Ҳа, асосий вақтда ҳал қилмоқчи эдик. Бироқ иш пенальтиларгача борди. 

- "Пахтакор" сўнгги икки баҳсда ўйиндан гол ура олмаяпти. Ҳужумда қандай муаммолар бор? Бугун "Динамо" Сизга қандай совғалар таклиф қилди?

- Иккита ўйинда гол ура олмадик, тўғри. Олдинги баҳсда "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимояланди. Уларни ёриб ўтиш қийин бўлди. Бугун вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Ҳар доим ҳам кўп гол уриб бўлмайди. Рақиблар ҳам бизни ўрганади. Икки-уч вазиятда омадимиз келмади. "Динамо" менга совғалар таклиф қилмади. Уларни кўриб чиққандик. "Динамо" яхши футбол ўйнайди: улар ҳимояга ётиб олмайди, олдинга ҳаракатланади. Индивидуал яхши футболчилари бор. 

- "Пахтакор" финалда сўзсиз фаворит. Агарда жамоа финалда ғалаба қозониб, ОЧЛ-2га йўлланма олса-ю, чемпионлик қўлга киритилмаса, ОЧЛ-2 Сиз учун яхши натижа бўладими?

- Илк навбатда айтишим керак, финалда фаворит бўлмайди. Биз кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак. ОЧЛ-2 бўлса ҳам олдимизда халқаро майдонда ўйнаш мақсадимиз бор. Бунинг учун кубокни ютишимиз керак. 

- Шунда кубокка беписандлик йўқ.

- Албатта. Биз соврин ютишимиз керак.

- "Динамо"га қарши ўйин олдидан пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

- Йўқ, машғулотларда пенальтилар борасида ишламадик. Лекин дарвозабонларимиз рақибнинг пенальтиларини кўриб чиқишди. Шу сабабли посбонимиз бугун иккита сейв амалга оширди. 

- Нариги жуфтликда "Бухоро" ғалаба қозонди. Умуман олганда қайси жамоанинг ғалаба қозонишини истагандингиз?

- Бу ҳақда ўйламадик. Илк навбатда ўзимиз чиқишни истагандик.

- "Жар" стадиони катта юклама оляпти. Бугунги ўйинда бу сезилди. Футболчилар кўп ҳолатларда сирпаниб йиқилишди. Майдоннинг умумий ҳолати ҳақида гапирсангиз.

- Майдонга қарашаётганига ҳам раҳмат. "Жар" стадиони умуман дам олмаяпти. Шунга яраша майдон ҳолати ёмон эмас. Ҳа, кўпроқ сув қўйилганига футболчилар сирпаниши мумкин. Лекин майдонга қараётган инсонларга раҳмат. Ўзлари ҳам дам олмасдан ишлашяпти. 

- "Пахтакор" ўз стадионига қайтадими?

- Бу йил қайтишимиз номаълум.

- "Пахтакор" натижани кечроқ ҳал қилгани жамоанинг ўйини чиқмаганини англатадими?

- Барибир жамоада толиқишлар бор. Термадаги футболчилар бор, улар ҳар 3-4 кунда ўйнамоқда. Бу ҳам чарчоқ беради, биринчи бўлимда бу сезилди. Иккинчи бўлимда қўшдик. Қўшимча бўлимларда ёмон ўйнамадик ва ўзимизга келиб олдик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
26 сен 09:25:53
mirabzal
пахтакор барбир буш уйнади игор анча карибти тезлик йук яккакурашлада юуткизвоти урнига вохлиро риаскоси тушуриш кере нимага захирада ушаб туради хайронман
   
25 сен 23:36:50
Кодиржон
Хурматли админлар хато кетиб колибти пахтакор мурабийи Иван бошкевич буп кобти айрим бефаросат сасиклар бошлиди хозир гуеки узлари хеч хато кимидиган фариштадай
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика