RU

Последние новости

17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  3 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0

Қорақалпоқ фарзанди, Красницкий клуби аъзоси - Неъматулло Қуттибоев 46 ёшда! Новости

Қорақалпоқ фарзанди, Красницкий клуби аъзоси - Неъматулло Қуттибоев 46 ёшда!

Бугунги санада ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини сайтимиз ҳамда унинг ўқувчилари номидан қутлашда давом этамиз.

Бугун Қорақалпоқ замини фарзанди, уч карра Ўзбекистон чемпиони, шунча маротаба мамлакат кубоги соҳиби, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси Неъматулло Қуттибоев ўзининг 46 ёшини нишонлаяпти. Тажрибали ҳужумчи профессионал футболчилик фаолиятини 1990 йили Нукуснинг "Орол" жамоасида бошлаган. 1990-1993 йилларда у нукусликлар сафида 119 ўйинда майдонга тушиб, 31 та голга муаллифлик қилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси бош жамоаси таркибидаги ишончли ва сермаҳсул ўйини сабаб уни "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олди. Қуттибоев 1994-1995 йилларда фарғоналиклар билан кетма-кет икки бор Ўзбекистонлик чемпионлигини қўлга киритди. 1994 йилда олтин дублга эришди. Яъни, илк мавсумидаёқ ҳам чемпион, ҳам кубок соҳибига айланди. "Нефтчи"нинг ўша пайтдаги юлдузли таркиби 1995 йилнинг январь ойида Осиё чемпионлар кубоги (ҳозирги ОЧЛ)да 3-ўринни эгаллаганди. 1994/1995 йилги мавсумнинг финал босқичи Таиландда ташкил этилганди. "Нефтчи" ярим финалда мезбонларнинг "Тай Фармес Банк" клубига пенальтилар (асосий вақт - 2:2 ) сериясида ютқазган ва бронза медали учун кечган баҳсда Жанубий Кореянинг "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасини Равшан Бозоровнинг ягона голи эвазига таслим этганди. Ўша жамоа таркибида бугунги қаҳрамонимиз Неъматулла Қуттибоев ҳам бор эди. 

Неъматулла Қуттибоев "Нефтчи" сафидаги муваффақиятли икки мавсумдан сўнг "Хоразм" жамоасига кўчиб ўтади ва икки йил давомида урганчликлар шарафини ҳимоя қилади. Албатта, бу унинг мухлислари учун кутилмаган қарор эди. Шунга қарамай, Қуттибоев 1998 йилда яна "Нефтчи"га қайтади. Икки мавсум давомида у Юрий Саркисян қўл остида икки бор Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 2000 йилги мавсумни Нукуснинг "Жайхун" клубида бошлаган Неъматулла иккинчи даврани "Семурғ" (Ангрен) жамоасида ўтказган. 

Ҳужумчи 2001 йили бироз кутилмаганда "Пахтакор" жамоасида пайдо бўлади. Терма жамоа негизи сифатида шакллантирилган "Пахтакор" сафида у икки мавсум муваффақиятли тарзда ўйнади. 2002 йилда фаолиятида учинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Кейинчалик у Қозоғистоннинг "Ордабаси", Урганчнинг "Хоразм" ҳамда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2007 йилги мавсум унинг учун футболчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолди.

Неъматулла Қуттибоев 131 та гол билан Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клубига қабул қилинган. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. 1998 йилнинг 19 ноябрь куни Ҳиндистонга қарши ўртоқлик (4:0) учрашувида терма жамоада дебют қилади ва илк ўйинидаёқ гол муаллифига айланади. Ўша йили декабрь ойида Таиландда ўтган Осиё ўйинларида фаолиятидаги қолган 4 та голини киритган. Мўғулистон билан баҳс (15:0)да хет-трикка эришган. 

Қуттибоев футболчилик фаолиятини якунлаганидан маълум вақт ўтгач ўзини мураббийликда синаб кўришга аҳд қилди. 2013-2016 йилларда ўзи учун қадрдон бўлган "Орол" жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Неъматулла Қуттибоевга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Бу тилакларга сайтимиз ўқувчилари ҳамда унинг ўйинларини бевосита стадион ёки телевизорда томоша қилган мухлислар ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика