RU

Последние новости

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  57 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

"Қўқон-1912" сафига легионер футболчи келиб қўшилди Новости

"Қўқон-1912" сафига легионер футболчи келиб қўшилди

Бугун "Қўқон-1912" сафига янги сербиялик футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсумни Сербия суперлигаси вакили “Инджия” клубида ўтказган Иван Йосович жамоа машғулотларида иштирок этади. 30 ёшли ҳимоячи Сербияда давом этаётган чемпионат баҳсларида (20-тургача) 11 та учрашувда майдонга тушган.

Умуман олганда, Иван фаолиятининг асосий қисмини “Явор” жамоасида ўтказган. Ушбу жамоа сафида ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров билан бирга ўйнаганини ҳам таъкилаш жоиз.

Легионер футболчининг ҳаракатлари мураббийлари штабига маъқул келадиган бўлса, у билан шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси сафида етти нафар сербиялик футболчи тўп тепган эди.

Маълумот учун:
Тўлиқ исми
-Иван Йосович
Туғилган сана - 27 декабрь 1989 й. (30 ёш)
Туғилган шаҳри - Иваница, Сербия
Буйи: 1,85 м
Вазни: 75 кг
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
Явор (Иваница)
– 2010-2015
Борак – 2015
Явор (Иваница) – 2016 – 2019
Инджия – 2019 - ...

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика