RU

Последние новости

21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  0 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  461 20:38ЖЧ-2026 саралаши. Эрон – Қатар. Таркиблар аниқ!  7 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  2 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  18 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0

ПФЛга таклифим бор Новости

ПФЛга таклифим бор

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг қолган 4 тури учун стадионлар ва ўйинлар бошланиш вақти белгилаб олинди.

Кутилганидек, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида ўтказилади ҳамда ҳеч бир жамоа ўз майдонида ўйнамайди. ПФЛ навбатдаги турлар учун 7та стадионни аниқлаб олди. Булар - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ТТЙМИ, "Жар", ОКМК ва "Металлург" стадионлари. Ўйинлар санаси билан бошланиш вақти ҳам маълум. Лекин шу ўринда бир масала борки, шу ҳақда тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасини кўраётиб бир жиҳат эътиборимни тортди. Яъни жамоалар ҳеч қандай болалар ёки байроқсиз шундай майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ бутун дунёни кузатадиган мусобақа эмасми, УЕФА байроғи ҳам олиб чиқилмади, жамоалар 11талик суратга тушаётганда ҳеч бир реклама тўсиғи қўйилмади ҳам. Шунчаки жамоавий суратга тушишди ва шу билан ўйин бошланди. 

Ҳар бир ўйинни юқори савияда ўтказиш бир нечта ташкилий ишларни ўз ичига олади. Жамоаларни кутиб олиш, кийим алмаштириш хоналарини тайёрлаш, майдонни ўйиндан олдин суғориш, тез ёрдам ва милиция хизматини йўлга қўйиш - бу кабилар ўз йўлига ва буларни ҳал қилса бўлади. Аммо ҳозирги вазиятда тўп узатиб берувчи болакайлар ("болбойлар")ни ўйинга чақириш анча қийин иш бўлиб қолди.

 

Пандемия шароитида бировни мажбуран уйдан чиқариш осон эмас. Айниқса ёш болаларни. Касаллик авж олаётган бир пайтда мажбурлаб ҳам бўлмайди. Маълумки, Суперлига ўйинларида "болбойлар" фақат тўп узатиб туришдан ташқари ўйингача бошқа бир нечта ишларни ҳам бажаришади. Масалан, биргина ПФЛ байроғини олиб чиқиш учун 6 нафар бола керак бўлади. 

Бундан ташқари жамоалар ўйиндан олдин суратга тушганда қўйиладиган Coca Cola реклама тўсиғиям бор. Бунга иккитадан тўртта бола керак. Яна арка дегани пайдо бўлди. Унинг фонида ҳакамлар ва жамоа сардорлари суратга тушади. Бунгаям камида иккита бола лозим. Энг қийини эса майдон марказига доира бўйлаб ёзиладиган Coca Cola байроғи. Бу байроқни ёйиб ва кейинчалик йиғиб олиш учун камида 15-16 нафар бола керак бўлади. 

Натижада ҳар бир ўйинга ўртача 25 нафар болани чақиришга тўғри келяпти. (Фақат тўп олиб бериб туришга 10 нафар бола етади). Энди фараз қилинг, битта турда 7та ўйин бўлса, нечта бола керак бўлади? Ва энг муҳим савол: ота-оналар ўз боласини берадими? Бола кўчага чиқиб ўйнайман деганда зўрға рухсат бераётган ота ўғли стадионга бориб тўп узатиб тураман деса янаям иккиланиб қолади.

Бунинг устига транспорт муаммоси юзага келган. Ўйиндан бир соат олдин стадионда бўл, икки соатлик ўйинни ўтказ ва кейин уйга қайт. Бола уйига қандай кетади? Жамоат транспорти юрмаса, такси-ку жуда қимматлашиб кетган. Гап таксида ҳам эмасдир, ўйин тугаса кун кеч бўлиб қоляпти.

Шуларни инобатга олиб ПФЛга баъзи таклифларни илгари сурмоқчиман. 1. Биринчи давра охиригача ПФЛ байроғисиз футболчиларнинг майдонга чиқиб келишини таъминлаш. 2. Coca Cola ёзуви туширилган реклама тўсиғи, аркаси ва катта байроқдан вақтинча фойдаланмаслик (Майдон бўйлаб териб чиқиладиган реклама тўсиқлари бундан мустасно). 3. "Болбойлар" стадионга келганда уларни бир жойга йиғмасдан ҳаммани майдон атрофи бўйлаб фақат тўп узатиб бериши учун хизматидан фойдаланиш.

Бу нима беради? Биринчидан, модомики ўйинлар марказлашган тартибда ўтиб, ҳеч қайси жамоа ўз уйида ўйнамас экан, байроқ ва ҳоказоларни олиб чиқиш, кўтариш учун болалар етарлими деган саволдан ҳоли бўламиз. Нечта бола келсаям улардан фақат тўп олиб беришда фойдаланилади. Ва худди ЕЧЛдаги каби жамоалар шундоқ майдонга чиқиб ўйинни бошлайдилар. Менимча, бу ҳам карантин қоидаларига мос келса керак. Албатта, бу ҳол вақтинча, айтайлик сентябрга қадар давом этади ва кейинги ойда вазият қандай бўлишига қараб иш утилади. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Суперлига марказлашган тартибда ҳам мухлисларсиз ўтказилади. Лекин "болбойлар" отаси ёки акаси билан  келганда катталарнинг стадионга киришига рухсат бериладими, буни ҳам кўриб чиққан маъқул. Чунки ҳозирги шароитда ҳеч ким фарзандини ёлғиз қўйиб юбормайди. Имкон қадар ота ўғли билан бирга бориб бирга қайтади. Лекин стадионга ота киритилмаса, икки соат кўчада ўтиришнинг ўзи бўладими? Шу боис ҳам кўпчилик оталар ўғлимни бермайман дейишяпти ва бунга уларнинг ҳаққи бор. Демак, бу ўринда ҳам олтин оралиқни топишга тўғри келади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика