RU

Последние новости

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  86 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  29 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади Новости

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда дарвозабонлар етиштириб бериш фабрикасига айланган тажрибали мутахассис Денис Иванков эндиликда "Пахтакор" тизимида фаолият юритади.

Бу ҳақда "Championat.asia" ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Аввалроқ жамоани рестартга тайёрлашда хизмат қилган Иванков музокараларнинг дастлабки босқичида клуб билан келишувга эришмаганди. Бироқ куни кеча "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан музокарани қайта тиклаб, Иванковнинг шартларига розилик билдирган клуб якунда тажрибали мутахассис билан бугун шартнома имзолади.

Келишув йил якунига қадар амал қилади ва декабрда шартнома узайтириш кўриб чиқилади.

Иванковнинг вазифаси клуб тизимидаги барча жамоалар, академиядан тортиб биринчи жамоа дарвозабонлар малакасини оширишдан иборат ва дарвозабонлар мураббийларининг ишини назорат қилади.



Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг ҳозирги кундаги ҳар иккала асосий таркиб дарвозабонлари - Суюнов ва Қувватов айнан Денис Иванков шогирдлари саналади. Гарчи асосий жамоада уларни туркиялик мутахассис шуғуллантирса ҳам, эндиликда "Пахтакор"да устоз ва шогирдлар "Машъал" ёки "Насаф"да бўлгани каби биргаликда ишлашади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика