RU

Последние новости

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Патрик Руиз: "Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда" Новости

Патрик Руиз: "Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Гватемала терма жамоаси футзалчиси Патрик Руиз сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Мағлуб бўлдик ва табиийки бундан хурсанд эмасмиз. Фикримча биз ёмон ўйнамадик, айниқса биринчи бўлимда. Биз Эрон жуда жиддий рақиб эканлигидан хабардор эдик ва шу сабабли биз кўпроқ қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин олиб бордик.

- Венесуэлага қарши кечадиган учинчи тур баҳси ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Иккита кучли рақиб билан тўқнаш келдик, энди навбат учинчи рақибга. Бизда гуруҳдан чиқиш имкониятлари сақланиб қолган. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун жанг қилишга тайёрмиз.

- Гватемала терма жамоаси сафида Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюрдингиз. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатини қандай ўтказяпти?

- Ўзбекистон бизни илиқ кутиб олди. Барча шароитлар яратиб берилган ва ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда деб ўйлайман. Биз учун дунёнинг бошқа бир қисмида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш катта тажриба бўлади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика