"Шўртан" янги мураббий бошқаради
03 окт 10:08
Новости


"Шўртан" янги мураббий бошқаради
Суперлига якунига 7 та тур қолганида Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мураббий билан шартнома имзолади.
Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, Асрор Алиқулов - "Шўртан" жамоасининг янги бош мураббийи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида Анвар Бердиев жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борганди. 8-турдан сўнг "Шўртан" раҳбарияти Бердиев билан тузилган шартномани бекор қилди ва унинг ўрнига Элдор Мойлиев вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият олиб борганди.
Айни вақтда "Шўртан" 23-турдан сўнг 12 очко билан турнир жадвалининг 16-поғонасида кетмоқда.
Похожие новости

Комментарии