Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади
03 окт 13:38
Новости


Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади
"Манчестер Сити" 115 та молиявий фэйр-плей қоидабузарлиги бўйича ҳукмни ҳали эшитмаган, бироқ Ла Лига президенти Хавьер Тебас нафақат "шаҳарликлар", балки Франциянинг ПСЖ клуби ҳақида ҳам хулоса чиқаришга улгурди.
Испания элит дивизиони хўжайини "Манчестер Сити" янги эгалар қўлига ўтганига қарамай, 10 йилдан бери "пул йўқотиб, фирибгарлик қилади" деган фикрда ва бу каби ҳодисалар инглиз футболини қарзга ботираётганини таъкидлади. Худди шу нарса кетма-кет 7 йил давомида 200 миллион евро зарар кўрган ПСЖга ҳам тегишли.
Тебаснинг фикрича, испан футболида бундай ҳолат мавжуд эмас, чунки қаттиқ молиявий фэйр-плей клубларга қарзларининг катта қисмини тўлаш имконини берган.
Похожие новости

Комментарии