RU

Последние новости

16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  0 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  26 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6

Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди Новости

Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди

Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Поль Погбанинг миллий жамоага қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

32 ёшли Погба допинг сабабли бўлган дисквалификациясини ўтаб бўлиб, "Монако" билан шартнома имзолади.

"Ҳа, у яна футболчиликка қайтишга яқин. Франция термасига қайтиш? У ҳам шуни истайди, бунга шубҳа йўқ. Бироқ бунинг учун у бир қанча босқичлардан ўтиши керак.

Ҳозир у "Монако" либосида майдонга тушиши мумкин. Умид қиламанки, унда барчаси ўхшайди. Қолганини эса кўраверамиз. Илк қадамини ташлашида унга омад тилаб қоламан. Бу унинг учун жуда катта хурсандчилик бўлади.

У термага қайтиши мумкинми? Ҳа, деб жавоб берсам, ҳамма "Оҳҳо, Погба термага қайтаркан", дейишади. Йўқ дейишим эса аҳмоқона гап бўлади. Шу сабабли униси ҳам буниси ҳам ҳозир ортиқчалик қилиши мумкин", - деди Дешам.

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
03 окт 09:35:16
O A
Qaytaversin . Har holda Kamawinga va Chuameni dan hozir ham 4x kuchli
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика