RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"

2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионати Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлигида ўтиши эълон қилинди.

Мазкур мусобақада 2007-2008 йилда туғилган футболчилардан ибрат терма жамоамиз иштирок этади. Мазкур мавзу юзасидан Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Куни кеча FIFA биз учун ёқимли хушхабарни эълон қилди: 2027 йилда биз Озарбайжон билан биргаликда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қиламиз. Бу жуда нуфузли мусобақа ва бежизга бизга ишониб топширилмади. Юртимизга FIFA президенти Жанни Инфантино бир неча бор ташриф буюриб, футболга давлат раҳбари даражасида эътибор қаратилганини ўз кўзлари билан кўрди. Сўнгги ташрифи давомида эса янги қуриб битказилган Олимпия шаҳарчаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг замонавий футбол базаси билан ҳам танишган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда юқори савияда ташкил этилган U-20 Осиё кубоги ҳамда футзал бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам бу қарор қабул қилинишига катта туртки бўлганини бемалол айта оламиз.

Бу хабар нафақат футбол жамоатчилигини, балки футболсевар халқимизни ҳам жуда хурсанд қилди. Хурсандчилигимиз бардавом бўлсин!

Шахсан мен учун ҳам бу жуда қувонарли янгилик, чунки бу U-20 жамоамиздаги йигитлар учун катта мотивация ва масъулиятдир. Тўғри таъкидлаганингиздек, аввал 2006 йилда туғилган футболчилар билан U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган эдик. Ўша таркибдан Азиз Толқинбеков, Беҳруз Каримов ва Қувонч Абраев бугунги жамоамизга ҳам номзод ҳисобланадилар.

Тайёргарликка келсак, олдимизда 9 ва 12 октябрь кунлари Озарбайжон билан Тошкентда халқаро ўртоқлик ўйинлари белгиланган. Кейинги босқичда эса УФА билан ҳамкорликда батафсил тайёргарлик режасини тузиб оламиз. Жамоанинг асосий йирик синовлари 2026 йилдаги Осиё кубоги саралаш босқичи ҳамда 2027 йилдаги Осиё ва Жаҳон чемпионатлари бўлади", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика