RU

Последние новости

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  4 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  3 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  17 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи Новости

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг суратлари ижтиомий тармоқларда муҳокама бўлмоқда.

"Манчестер Сити" машғулот майдони ташқарисида севимли ўйинчисини кўришни кутадиганлар бу иборанинг маъносини дарров англаб олишгандир.

Норвегиялик форвард мухлислар ёнига тўхтаб, дастхат улашиши билан машҳур. Аммо  "Этиҳад" кампусига киришдан олдин Эрлингни оғзида осилган сабзи билан турган ҳолатда гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Дарҳақиқат, сабзи истеъмол қилиш Холанднинг автомобилдаги эрмагига айланганга ўхшайди, баъзилари у шунчаки ёш мухлисларига соғлом овқатланиш учун яхши ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, деб тахмин қилишмоқда.

Бошқаларнинг фикрича, бу усул жорий мавсум Премьер-лиганинг тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилиш сири саналади, Холанд "шаҳарликлар" таркибида 22 ўйинда 26 та гол урган.

Out Of Context Football Холанд машинасида сабзи еяётгани тасвирланган бир нечта суратларни Twitter аккаунтига жойлаштирди ва бу пост муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кузатувчилардан бири: "Фарзандларингизга сабзини истеъмол қилишларини айтинг, шунда улар Холандга ўхшаб қолишади" деса, бошқаси шундай деб ёзган: "Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи".

Эслатиб ўтамиз, "Сити" форварди айни дамда топ-5 чемпионатларида тўпурар бўлиб турибди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика