RU

Последние новости

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  0 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Мирко Йеличич таваллуд кунини нишонлади. Австралиялик мутахассис 55 ёшни қарши олди.

Юртимизга келгунига қадар Янги Зеландия, Малайзия, Хитой терма жамоасидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган. 2002 йил чин ўлкасида Бора Милутиновичга яқиндан кўмаклашади. 2005 йилда миллий терма жамоамизга келган Йеличичнинг Ўзбекистондаги саргузаштлари бошланади. Бир вақтнинг ўзида “Пахтакор”да ҳам футболчиларга жисмоний жиҳатдан устозлик қилади. Маълумотларга қараганда, у ёшлигида Австралия кўчаларида байкерлар билан дўст тутинган, ўзи ҳам мотоциклда учишни яхши кўрган. Кунларнинг бирида Мирко мотоцикли билан фалокатга учрайди ва оғир жароҳатга йўлиқади. Қийин ва битиши кечикиб бораётган жароҳатини ўзи даволашга мажбур бўлади. Шундан сўнг бир қатор клубларда физиотерапевт бўлиб ишлайди. 2007 йил Рауф Инилеев бошчилигидаги терма жамоамиз тўрт мамлакатда ўтказилган Осиё кубогида яхши ўйин намойиш қилганди. Ўшанда ўйинчиларни жисмоний томонлама тайёрлаш Йеличичнинг зиммасига юклатилгани, турнирга у ҳам олиб кетилганини кичик ёшдаги мухлислар билмас керак. 2009 йилда эса Марат Кабаев устозлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф олди ва бўлажак ўйинларда Кабаевга ёрдамлашди. 2009-2011 йиллар оралиғида эса Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамовнинг штабида ўз лавозимида ишни давом эттирди.



2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионлик учун курашда “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўяди ва “Қўқон-1912” билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг Вадим Абрамов истеъфога чиқарилади. Мавсумдаги қолган учрашувларни эса жамоа Йеличич бошчилигида охирига етказади. 2016 йилдан эътиборан эса расман “темирйўлчилар”нинг устозига айланди. Айтиш жоизки, мутахассис Андрей Микляев билан ҳамжиҳатликда шу йили кўплаб ютуқларга эришади. Ўзбекистон чемпионати ва кубогида бош совринни ҳеч кимга бермайди, ОЧЛда эса ярим финал остонасигача етиб боради. Кейинги йилларда ҳам у клубнинг ички чемпионатда совринларга эга чиқишида катта ҳисса қўшади. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Самвел Бабаян бош мураббий бўлгач аксарият мураббийлар қатори у ҳам кетишга қарор қилди. Мураббий узоқ вақт ишсиз қолмади ва октябрь ойида янгиланган Ўзбекистон терма жамоасига жисмоний тайёргарлик бўйича масъул этиб тайинланди.

Сайтимиз ижодкорлари номидан термамиз мураббийини ўтган туғилган куни билан табриклаб, энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика