RU

Последние новости

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  11 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди Новости

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди

Кеча Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоа номи маълум бўлди.

Саралашда иштирок этган саккиз жамоа ичидан “Жиззах” ҳамда “Олимпия” гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи 2 апрель кунги ўйин билан старт олади. Шу куни “Андижон-SGS” ўз майдонида “Жиззах”ни қабул қилиши керак. Хабарингиз бор, Андижондаги “Бобур арена”да таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қўшимчасига, “Андижон-SGS” Испанияда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун 3 апрель тонгда Тошкент орқали сафарга йўл олади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Андижон-SGS” гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида ўтказади.

“Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини 16:30 да старт олади. 4 апрель куни эса “А” гуруҳининг иккинчи ўйинида ОКМК Бухорода “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Беллашув 18:20 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика