RU

Последние новости

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди Новости

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди

Қатарда марказлашган Осиё чемпионлар лигаси давом этмоқда.

Ушбу мусобақани ёритиш учун бир қатор хорижлик журналистлар ҳам Доҳа шаҳрига ташриф буюришган. Улар орасида Ahdaaf нашри бош муҳаррири Ваэль Жобир ҳам бор. Биз ундан championat.asia сайти ўқувчилари учун ОЧЛ чорак финали ҳақида фикрларини билдиришни сўрадик:

Менинг назаримда "Пахтакор" - "Персеполис" учрашуви Ғарб минтақасининг финалдан олдинги финали. Бу жуфтликда қайси жамоа ғолиб бўлса ҳам Саудия Арабистони клубларига қийин бўлади.

"Пахтакор" 2020 йил бошидан буён менда яхши таассурот қолдирмоқда. Улар жуда яхши жамоавий ўйин намойиш этишмоқда, жисмоний ва тактик томонлама кучли. Эрен Дердийокнинг жамоага қўшилиши муҳим аҳамият касб этди. Бу орқали бош мураббий захирадан Игорь Сергеев даражасидаги ҳужумчини майдонга тушириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу албатта катта устунлик.

"Персеполис" "Ал Садд"га қарши ўйинда бор кучи билан гол уриш учун ҳаракат қилди ва кўплаб вазиятлар яратди (фақат "Шаржа" билан баҳсда форслар рақибнинг чап қанот ҳимоясидаги заифликдан кейин 4:0 ҳисобида зафар қучишди). Ўйлашимча Иса Ал Касир Егор Кримец ва Анзур Исмоилов тандемини ёриб ўтишга қийналади. Менимча шу куни Жалолиддин Машарипов ўзини яхши томонлама кўрсатиб дриблинглари билан Черан ва Дердийокка яхши вазиятларни ташкил этиб берса, "Пахтакор"ни тўхтатиш қийин бўлади.

Иккинчи жуфтликдаги Саудия Арабистони клубларининг тўқнаш келганлиги уни ўзгача қилади. Менимча "Ал Насср" айни пайтда "Ал Аҳли"дан кучлироқ. Агар оддий ўйин бўлганида уларнинг осон ғалабасини тахмин қилган бўлардим. Бироқ нимчорак финалда "Ал Таавон"га қарши баҳсда кўрдикки маҳаллий дербилар осон ўтмайди.

Ўйлашимча агарда "Ал Аҳли" ушбу тўқнашувда ғолиб бўлса "Пахтакор" ва "Персеполис" учун оддий рақиб бўлади. Агарда "Ал Насср" ярим финалга чиқса жуда кучли ўйин бўлади.

Олдинда бизни зўр ўйинлар кутиб турибди!

Ваэль Жобир, Ahdaaf нашри бош муҳаррири



Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика