ОЧЛ ўйинлари Яқин Шарқдаги вазият туфайли қолдирилди
01 мар 18:18
Новости
ОЧЛ ўйинлари Яқин Шарқдаги вазият туфайли қолдирилди
"Яқин Шарқда рўй бераётган воқеалар фонида Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсумининг Ғарбий минтақадаги элит дивизиони 1/8 финал ўйинларини 2026 йилнинг 2 ва 3 март кунларидан кўчирилишини маълум қилади.
Бундан ташқари, 2026 йилнинг 3 ва 4 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Осиё Чемпионлар Лигаси 2 ва Ғарбий минтақа жамоалари иштирокидаги Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинлари ҳам кейинги огоҳлантиришга қадар қолдирилмоқда. ОФК клублари ўртасидаги барча турнирларда Шарқий минтақа клублари иштирокидаги ўйинлар дастлабки жадвал асосида ўтказилади.
ОФК тез ўзгарувчан вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва барча футболчилар, жамоалар, расмийлар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлашга қатъий интилади”, — дейилади конфедерация баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии