RU

Последние новости

18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  0 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5

Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз Новости

Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз

Икки минтақада ўтказиладиган ОФКнинг клублар ўртасидаги энг йирик мусобақаси Элит Осиё чемпионлар Лигасининг гуруҳ баҳслари ўз якунига етди.

Ушбу босқич якунларига кўра, ҳар иккала минтақада кейинги босқичга йўл олган 8тадан омадли жамоалар маълум бўлди.

ШАРҚ минтақаси: Япониянинг уч клуби кейинги босқичда

Биз Шарқ минтақасини кўп ҳам кузатмаймиз, мухлисларга ҳам унчалик қизиқ эмас. Баъзан жамоалар номини ва қайси давлатдан эканини унутиб қўямиз. Бир пайтлари "Бунёдкор" Шарқ минтақасида ўйнаганида маза қилиб кўрардик. Австралиянинг "Аделаида Юнайтед", Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" каби клублари билан кечган ўйинларни бир эсланг. Қандай даврлар эди-я. Чинакам футбол муҳити ҳукм сурган пайтлар. Ўшанда номига иштирок деган гап йўқ эди. Айниқса "Бунёдкор" ОЧЛни ютиш учун астойдил кураш олиб борганди.

Ҳозир эса Шарқ минтақаси ўзи билан ўзи овора. Улар қачонки Ғарб жамоаларига тўқнаш келганда, ҳа, фалончи жамоа ҳалиям ўйнаяпти экан деб қўямиз. Лекин буёғига Шарқ учун Элит ОЧЛни ютиш осон бўлмайди, чунки Саудия Арабистони клублари анча илгарилаб кетди. Бунинг устига ярим финал ва финал баҳслари марказлашган тартибда яна Саудияда ўтказилади.

Бу йил ҳам Шарқ минтақасида 12та жамоа Элит ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиб, шундан 8таси кейинги босқичга йўл олди. Қизиғи шундаки, Япониянинг уч клуби - "Мачида Зелвия", "Виссел Кобе" ҳамда "Санфречче Хирошима" кетма-кетликда 1,2,3-ўринларни эгаллашди. Кейинги ўринни эса Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби банд этди. Яна бир қизиқ жиҳати, Малайзиянинг"Жоҳор Дарул Таъзим" клуби ҳам кучли саккизликка кириб олди. Хитойдан биронта клуб кейинги босқичга чиқа олмади (Улардан учта жамоа қатнашди). Шунингдек, Жанубий Кореянинг "Ульсан" клуби ҳам мусобақадаги иштирокини тугатди.


1/8 финал жуфтликлари

"Канвон" (Жанубий Корея) - "Мачида Зелвия" (Япония)

"Сеул" (Жанубий Корея) - "Виссел Кобе" (Япония)

"Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) - "Санфречче Хирошима" (Япония)

"Мельбурн Сити" (Австралия) - "Бурирам Юнайтед" (Таиланд)

Дастлабки учрашувлар 3-4 март, жавоб баҳслари 10-11 март куни бўлиб ўтади.


ҒАРБ минтақаси: Кутилган воқеа рўй берди

Ғарб минтақасида кўпчилик кутган воқеа рўй бериб, олдиндан тахмин қилинган жамоалар кейинги босқичга йўл олишди. Бизнинг минтақада сенсация кузатилмади. Саудия Арабистонининг учала клуби ҳам кейинги босқич масаласини ҳал этди. "Ал Ҳилол" 8та ўйинни мағлубиятсиз якунлаб 22 очко билан биринчи бўлди. Кейинги ўринни "Ал Аҳли" эгаллаган бўлса, Эроннинг "Трактор" клуби учликка кириб олди.

Қатардан учта клуб қатнашган бўлса, иккитаси - "Ал Дуҳайл" билан "Ал САдд" бир хил 8 очко тўплаб саккизталикка кириб олишди. БААнинг "Шаржа" клуби 8 очко тўплаб ҳам кейинги босқичга ўта олмади, бу ўринда тўплар нисбати панд бериб қўйди.

Мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида қатнашган "Насаф" 8 ўйиндан олтитасида мағлуб бўлиб, охирги икки турда бир дуранг ва бир ғалаба қайд этиб, 4 очко тўплашни уддалади. Бошқа жамоалар билан солиштирганда ўртамиёна бюджетга эга "Насаф" шу тариқа охирги ўринни банд этди. Барибир молия ва таркиб борасида қаршиликлар қолган 11та жамоанинг ҳеч бири билан баҳслаша олишмасди.


1/8 финал жуфтликлари

"Ал Садд" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Трактор" (Эрон)

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

Дастлабки учрашувлар 2-3 март, жавоб баҳслари 9-10 март кунлари бўлиб ўтади.


Буёғи қандай бўлади?

Элит ОЧЛ регламентига кўра, мусобақанинг 1/8 финал босқичи уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Чорак финалдан бошлаб ярим финал ва финал Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилади. Худди ўтган йилги каби Шарқ ва Ғарб то финалгача бир-бирига тўқнаш келмайди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинига ҳашаматли "Қирол Абдуллоҳ" стадиони мезбонлик қилади. Маъулумот учун, ушбу ўйингоҳда Саудиянинг икки клуби "Ал Аҳли" ва "Ал Иттиҳод" уй ўйинларини ўтказади. Стадион сиғими 63 минг томошабинга мўлжалланган.

1/8 финал ўйинлари ўтиб бўганидан сўнг 18 март куни чорак финал учун алоҳида қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 16-18 апрелда 1/4 финал ўйинлари ўтказилса, 20-21 апрелга ярим финаллар белгиланган. Финал эса 25 апрель куни бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмайди.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: -2   

Комментарии

+3   
19 фев 13:02:33
Umarr Raximov
Ответ на комментарий пользователя Низом
"Насаф" 8 ўйиндан олтитасида мағлуб бўлиб, охирги икки турда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 4 очко тўплашни уддалади. Олдинги 6 та мағлубиятга хам 3 очкодан беравермабида .... мазза қилиб қолардик ....
Ёзган фикризга на маъно бор, на мантиқ...
+1   
19 фев 18:23:17
Аббос Азизов
Ответ на комментарий пользователя Низом
"Насаф" 8 ўйиндан олтитасида мағлуб бўлиб, охирги икки турда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 4 очко тўплашни уддалади. Олдинги 6 та мағлубиятга хам 3 очкодан беравермабида .... мазза қилиб қолардик ....
Бизникилар босим бўмаса йўқотадиган нарса қолмаса яхши ўйнайди психологлар билан ишлаш суст бизда
   
19 фев 18:21:05
Аббос Азизов
Қизиғи шундаки Малайзия клубимиш, Жохор Дарул Такзимни таркибини бир кўринглар бу Султонга тегишли клуб кучли легионерлари бор Ўзбекистонни любой клубини ютадиган даражада
   
19 фев 17:32:42
Umarr Raximov
Ответ на комментарий пользователя Низом
Эътибор бериб ўқиш керак, "бир дуранг ва бир мағлубият" деб ёзилган (албатта хозир тўғрилаб қўйишган "бир дуранг ва бир мағлубият" деб) шуни хазилона маънода ёзгандим. Демак хам маъно бор, хам мантиқ, қолаверса яна бор - ТАНҚИД.
Тушундим сизни, аслида админ хато ёзган ва кейинчалик тўғриланган...
   
19 фев 15:40:39
Низом
Ответ на комментарий пользователя Низом
Эътибор бериб ўқиш керак, "бир дуранг ва бир мағлубият" деб ёзилган (албатта хозир тўғрилаб қўйишган "бир дуранг ва бир мағлубият" деб) шуни хазилона маънода ёзгандим. Демак хам маъно бор, хам мантиқ, қолаверса яна бор - ТАНҚИД.
Эътибор бериб ўқиш керак, "бир дуранг ва бир мағлубият" деб ёзилган (албатта хозир тўғрилаб қўйишган "бир дуранг ва бир ғалаба" деб) шуни хазилона маънода ёзгандим. Демак хам маъно бор, хам мантиқ, қолаверса яна бор - ТАНҚИД.
   
19 фев 15:39:56
Низом
Ответ на комментарий пользователя Umarr Raximov
Ёзган фикризга на маъно бор, на мантиқ...
Эътибор бериб ўқиш керак, "бир дуранг ва бир мағлубият" деб ёзилган (албатта хозир тўғрилаб қўйишган "бир дуранг ва бир мағлубият" деб) шуни хазилона маънода ёзгандим. Демак хам маъно бор, хам мантиқ, қолаверса яна бор - ТАНҚИД.
   
19 фев 14:12:10
Azizbek Rustamovich
Maxaraboz liga. Hammasi Saudiya jamoalari yutishi uchun. Sharqiy Osiyo alohida federatsiya tuzish kerak. O‘zbekiston ham o‘sha ligadao‘ynashi kerak. Menimcha Eron ham ketadi. Ana o‘shanda arablar bir birini itarib yuraveradi
   
19 фев 11:55:47
Низом
"Насаф" 8 ўйиндан олтитасида мағлуб бўлиб, охирги икки турда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 4 очко тўплашни уддалади. Олдинги 6 та мағлубиятга хам 3 очкодан беравермабида .... мазза қилиб қолардик ....
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика