RU

Последние новости

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  1 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  22 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

U-20 Осиё кубоги. Индонезия бош мураббийи: "Бу менинг айбим" Новости

U-20 Осиё кубоги. Индонезия бош мураббийи: "Бу менинг айбим"

U-20 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Индонезия - Ироқ (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Индонезия бош мураббийи Шин Тхэ Ён қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Аввало, Ироқ жамоасини табриклайман. Биринчи бўлимда етарли имкониятларга эга бўлдик. Улардан фойдаланишимиз керак эди. Ироқ терма жамоаси бир киши кам бўлиб қолганди. Биз бу устунликни ҳисобда акс эттиришимиз лозим эди.

- Жамоада бир-бирини тушуниш борасида муаммолар сезилди. Дастлабки 20 дақиқада яхши ўйин кўрсатаётгандик...

- Ҳа, вазиятлардан фойдалана олмадик. Вазиятларни голга айлантириш жамоамизнинг оғриқли нуқтаси. Айнан шу жиҳат устида ишлашимиз керак. Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлтб ўйнадик, аммо устунликни ўйинда кўрсата олмадик. Яна бир жиҳатни айтиб ўтишим жоиз. Биз ўзгаришлардан кейин ҳам ўша темпни сақлаб қолишимиз керак. Асосий таркибдаги ўйинчилар алмаштирилгандан кейин эса бундай бўлмади.

- Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Кейинги икки учрашувдан нималар кутмоқдасиз?

- Бундай мусобақаларда биринчи ўйин жуда муҳим. Кейинги икки учрашув жуда қийин бўлади. Биз таслим бўлмаймиз ва ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар, бу биз учун тажриба бўлади.

- Кейинги учрашувгача икки кунгина вақт бор. Жамоангизнинг тайёргарлиги қандай кечади?

- Албатта, бу қисқа вақт, аммо биз бунга тайёр эдик. Жамоада яхши муҳитни йўлга қўйсак, бу муаммо бўлмайди.

- Учрашувнинг анча қисмида бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам, бу нарса сезилмади. Жамоага об-ҳаво шароити ҳам таъсир қилдими?

- Мен ҳам шундай фикрдаман. Сон жиҳатдан тенг пайтимиз яхшироқ ўйнаётгандик. Бу мураббий сифатида менинг айбим. Ҳа, Индонезияда ҳава бундан анча иссиқ, аммо мағлубиятимизга шу нарса сабаб бўлди дея олмайман. Мағлубиятимизнинг асосий сабаби бу концентрацияни йўқотганиз бўлди.


Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика