RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  8 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" ва "Пахтакор" муроса кўчасини танлади Новости

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" ва "Пахтакор" муроса кўчасини танлади

ПРО-Лига ўйинларига тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси Тошкентдаги 2-босқич йиғини доирасидаги сўнгги ўйинида Суперлиганинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши майдонга тушди.

Қибрайда ўтган учрашув муросасиз ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Шу куни Вадим Абрамов ва Максим Шацких ўйинга асосий таркибни майдонга туширди. 

Ҳисоб 15-дақиқада "Пахтакор" легионери Пшемислав Банашак томонидан очилди. Қайд этиш лозим, 25-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ва Францис Нарх ўзаро орани очиқ қилгани учун бош ҳакам Аҳрор Рисқуллаев томонидан четлатилди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Хуршид Убайдуллаев мувозанатни тиклади – 1:1.

"Динамо" бугун Самарқандга қайтиб, уч кундан кейин яна Тошкентга қайтиб, якуний йиғинни бошлайди.

 

Ўртоқлик ўйини. Қибрай.
20 февраль (душанба)
"Пахтакор" - "Динамо" - 1:1
Бош ҳакам:
Аҳрор Рисқуллаев
Голлар:  Пшемислав Банашак 15 – Хуршид Убайдуллаев 77

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Достон Турсунов, Шаҳзод Азмиддинов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Пшемислав Банашак, Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан

Захирадан тушганлар: Қувватов, Тодоров, Ҳамралиев, Абдумажидов, Поёнов, Беглархонов, Усмонов, Холматов, Ўринбоев, Саиднуруллаев, Турдимуродов, Сардор Рашидов.

"Динамо": Равшанбек Ягудин, Эркин Бойдуллаев, Евгений Назаров, Салим Мустафоев, Комил Шарофутдинов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Францис Нарх, Элгужа Григалашвили, Дэррик, Жоэль
Захирадан тушганлар: Фарҳод Раҳматов, Бобур Мамадаминов, Хуршид Убайдуллаев, Жасур Холдоров, Воҳид Оқбўтаев, Коике Юдаи, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Абдужамол Исроилов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Виталий Акопов, Баҳодир Абдувалиев.

Четлатишлар: Ҳожиакбар Алижонов 25 – Францис Нарх – 25.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика