RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Олег Марчук: "Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак" Новости

Олег Марчук: "Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак"

Янги мавсум олдидан "Бухоро" сафига қўшилган легионер футболчи Олег Марчук билан интервьюни этиборингизга ҳавола этамиз.

- Олег, сиз ўтган йил Ўзбекистон чемпионати Про-лигасидаги дебютингизни ёмон ўтказмадингиз. Айтингчи, мослашиш қийин кечмадими, ҳар ҳолда сиз учун бегона юрт?
- Йўқ, асло! Қийинчилик туғдирмади, мени яхши қабул қилишди. Тил масаласида ҳам муаммо бўлмади, жамоадаги кўп йигитлар рус тилида мулоқот олиб боришарди. Барчаси ажойиб эди.

- Ўзбекистон ва Украина футбол чемпионатларининг фарқи?

- Бу ерда умуман бошқача футбол, бошқача тушунчалар. Лекин, барибир ҳам унчалик катта фарқ сезилмайди. Айтишадику, футбол бу осон ўйин, фақат уни ўйнай олиш керак.

- Ўтган мавсумда сиз "Динамо" жамоаси билан Суперлига йўлланмасига эга чиқдингиз, бу йил эса "Бухоро" жамоасига ҳам худди шундай вазифа юклатилган, яъни Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ушбу вазифани яна такрорлашга кўзингиз етадими?

- Сизни яхши тушундим! Буни албатта вақт кўрсатади. Биз барчамиз бу ерга, айнан шу мақсад учун йиғилганмиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ, астойдил меҳнат қилган жамоа, мавсум якунида буни роҳатини ҳам кўради. Мақсадимиз, ўз суюкли мухлисларимизга қувончли дамларни тортиқ қилиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқиш. Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак.




- Мавсумолди тайёргарлик қандай кечмоқда, жамоадагилар билан чиқишиб кетдингизми?

- Йиғинлар яхши ташкиллантирилган, астойдил тер тўкяпмиз, ҳозирги бош мураббий билан ўтган мавсумда ҳам бирга ишлаганман, шу сабабли машғулотларда унчалик катта фарқ сезмаяпман. Яхши жамоа шаклланяпти, мураббийлар ва футболчилар мени яхши кутиб олишди, бу борада ҳеч қандайм муаммо кўрмаяпман.

- Ишқибозлар сиздан мазмунли ва чиройли ўйинлар кутмоқда. Уларга нима дер эдингиз?

- Ишқибозлардан яхши кунимизда ҳам ёмон кунимизда ҳам фақат "Бухоро" билан бирга бўлишларини сўрардим, мана шу энг асосийсиси. Ғалабалар эса, ҳар доим ҳамроҳимиз бўлсин!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика