RU

Последние новости

14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   0 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  1 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  3 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  3 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  28

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди Новости

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм саҳифасида «Нефтчи» футбол клуби 500.000 долларга футболчи сотиб олади деган хабар тарқатди.

Ушбу ҳолат бўйича «Нефтчи» қуйидагиларни маълум қилади.

«Нефтчи» янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тайёргарликларни давом эттирмоқда. Шунга мувофиқ равишда селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Куни кеча клуб расмий саҳифаларида клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторовнинг қисқа интервьюси тақдим этилганди. Унда Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов селекция жараёнлари ҳақидаги фикрларида айтилган иккита позиция бўйича ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган бир қатор футболчилар кўриб чиқилаётгани ва музокаралар давом этаётганини билдирилганди. Рўйхатдаги футболчилар орасида бугун тармоқларда номи келтирилган терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам бор. Лекин «Нефтчи» клуби шуни маълум қиладики, жамоа раҳбарияти Рустам Ашурматовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳолат бўйича тармоқларда баъзи блогерлар асосланмаган ва нотўғри маълумотни тарқатди.

Шунингдек, клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов бу ҳолат бўйича қўшимча равишда изоҳ бериб ўтди «Тармоқларда тарқалган хабар 100% фейклигини билдириб ўтаман. Жамоамиз РПЛ клубларидан футболчи сотиб олиш имкониятига эга эмас. Музокаралар олиб борилаётган футболчиларни қўлга киритсак ҳам ёки эркин агент сифатида ё ижара асосида буни амалга оширамиз. Бунга яққол мисол тариқасида ўтган йили жамоамиз сафига «Алания»жамоасидан келиб қўшилган Ҳусайн Норчаевни келтириб ўтаман. Жамоамиз мухлислари клубимиз ҳақидаги аниқ ва тўғри хабарларни клуб расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларидан билишлари мумкин».

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика