RU

Последние новости

12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  13 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  6 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22

Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча" Новости

Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам ўтган йилгидаги каби ҳеч ким кутмаган жамоалардан бири ўйнайдиган бўлди.

Гап "Бухоро" ҳақида кетмоқда. Жамоа бу босқичга қадар "Бунёдкор", "Сўғдиёна" каби жамоалар синовидан ўтиб келди. Ярим финал эса ўзгача ҳиссиётларни улашгани шубҳасиз. Хўш, бу борада "Бухоро" ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков нималар деди?

- "Сўғдиёна" билан ўйин қайси томонлама қийин ўтди, тарихий натижадан кейинги ҳиссиётлар қандай?

- Тарихий ғалаба ва финал билан барча Бухоро аҳлини, бизга ишонганларни табриклайман. "Сўғдиёна" сафида яхши ижрочилар бор эди. Улар асосан қисқа паслар билан Дориев орқали ўйнашини билар эдик. Ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда бажаришга ҳаракат қилдик. Очиғи тўп назоратида қийналганимизни таъкидлаган бўлардим. Қолган жабҳаларда олдинда бўлдик. Ҳиссиётларнинг чегараси йўқ. Фаолиятимда бундай ҳолатга энди дуч келдим. Умид қиламанки, бу ҳали бошланиши. 

- Александр Хомяков келганига кўп бўлмади, табиийки ўйинни бирданига ўзгартириб юбора олмасди. Асосий ўзгариш нимада кузатилди?

- Биласизми, Хомяков чизмалар чизиб ёки мана бундай ўйнайсизлар дегани йўқ. Таъсирли гаплар билан йигитларни уйғота олди. Керакли гапларни айта олди. Буни тушунган футболчилар якунда борини беришди. Футбол жамоавий ўйин эканлигини яна бир бор исботладик дея оламан. Биз бу босқичга қадар 2 бор мураббий алмаштирдик. Бунда Улуғбек Бакаев ва Виктор Карпенконинг ҳиссаси ҳам катта бўлганини унутмаслигимиз керак. 

- Қўшимча бўлимларда экстра-таймлар ниҳоясига етай деб қолганди. Жамоа пенальтилар сериясига тайёрмиди?

- Ҳа, биз машғулотлардан сўнг пенальтилар сериясига тайёрландик. Лекин ўйин лотореягача етиб боргани йўқ. 

- Финалда сенсация рўй бериши мумкинми?

- 29 октябрь куни яна бир тарих ёзиш учун бугунданоқ ҳаракатни бошлаймиз. Кечаги кун фақат қоғозларда эсдалик бўлиб қолди, холос. Финалгача кимларни ютганимизнинг ўзи бизга таъриф бериб турибди. Тўғри, "Пахтакор" кучли рақиб. Уларни ҳурмат қиламиз. Лекин майдонда жанг қиламиз, чунки финал 1 та ўйиндан иборат. Ортга йўл қолмаганини ҳамма билади. Кубок энди орзу эмас мақсадга айланди. Финалда кўришгунча!

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
26 сен 11:50:06
Гиждувон супер лига сари олга.
Кейинги турда бухоро пахтакор билан уйнайди бу финал олди машгулот вазифасини утайди, финалда бухоро жамоамизга омад ёр булсин.
   
26 сен 11:48:17
Гиждувон супер лига сари олга.
Шу турда бухоро пахтакор билан уйнайди бу финал олди машгулот вазифасини утайди, финалда бухоро жамоамизга омад ёр булсин.
   
26 сен 11:31:30
1994 Nurafshon
Шахбоз рахмат укам газни босингла сизларга ишонамиз
-1   
26 сен 11:18:03
nerazzuri
Пахтакор бу Навбахор эмас Хамяковга маглуб буладигон , Чунки Пахтакорни уз анагалари ва Чемпиолик духи бор .
-1   
26 сен 11:11:55
Bek buxoro fanati
Shaxboz finalda o'ynamagin. Muxlislar nomidan Iltimos qilyapman
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика