Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"
26 сен 2025 10:10
Новости
Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"
Клуб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги финалига чипта қўлга киритди. "Сўғдиёна" билан кечган голларга бой ўйинда Александр Хомяков шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳали қилувчи муҳим голни 21 ёшли Нодирбек Аҳмаджонов рақиб дарвозасига жойлади. Табиийки, ўйиндан сўнг унинг таассуротларини тингладик.
"Ўйин жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман. "Бухоро" биринчи маротаба финалга чиқди ва бунга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Менга берилаётган ишончни оқлашга ва унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Жамоамизнинг барча мухлисларини тарихий ғалаба билан табриклайман. Финалда ҳам гол уришни ният қилганман.
Бош мураббийимиз имконият берди. Фаолиятим давомида илк бор ярим финалда ўйнадим, масъулиятли учрашув эди. Дебют голим бўлди. Бунинг учун ота-онамга катта раҳмат айтаман. Уларнинг дуоси билан шу ергача етиб келдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман",- дейди Нодирбек Аҳмаджонов.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии