RU

Последние новости

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  4 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Муроджон Тошматов: “АГМК билан жорий йилда янги тарих яратмоқчимиз” Новости

Муроджон Тошматов: “АГМК билан жорий йилда янги тарих яратмоқчимиз”

Олмалиқнинг АГМК жамоаси эртага Coca Cola Суперлига 4-тур доирасида“Қизилқум”га қарши майдонга чиқади

Миржалол Қосимов шогирдлари куни кеча пойтахтдаги машғулотларни якунлашди ва коронавирусга тест топширишди. Биз эса ўз навбатида эртанги ўйин олдидан жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Карантиндан сўнг тезда жипслашиб машғулотларни бошладик ва “Қизилқум” билан ўйинга аъло кайфиятда тайёргарлик олиб бордик. Ўйлашимча, 60 ёки 70 фоиз даражада оптимал спорт формасига кириб олдик. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз.

“Қизилқум”да мураббий алмашди, табиийки рақиб ўз майдонида фақат ғалаба учун ўйнайди. Аммо, биз ҳам ортга ўзимиз учун ижобий натижа билан қайтишни истаймиз. Рестартни ғалаба билан бошлаш ёқимли албатта. Карантиндан сўнг нафақат “Қизилқум”, балки, барча жамоалардан кутилмаган сенсация кутиш мумкин. Ҳозирда ҳамма бир хил ҳолатда.

Клуб фаолиятида янги тарих ва саҳифа очишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса жорий йилда бу ниятимизга етишишимизга ишонаман. Қўлга киритилган ҳар бир ғалаба бизни соврин сари яқинлаштиради.

Ҳожимат Эркинов ҳақида нима дея оламан? Тўғри тарбия бериб, тўғри йўл кўрсатилса келажакда кўп нарса кутса бўлади. Ўз ёш тоифасида машҳур футболчилардан бири бўлиши мумкин”,- дейди Муроджон Тошматов.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика