RU

Последние новости

21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  0 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  2 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  32 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  17 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1

Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз" Новости

Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"

Ўзбекистон U-17 сардори Мўминхон Баходирхонов ЖЧ "J" гуруҳ 2-тур доирасидаги Ирландияга қарши ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Биз ўз ўйин услубимиз билан ғалабага ҳаракат қилиб ўйнаган эдик. Афсуски, ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Рақибни эса иккинчи қаватда яхши ўйнашини билардик. Ҳимоячилар бир-бирларига ўйинчи яқинлашиб келаётганини айтишмади. Шу сабаб тўп ўтказиб юбордик деб ўйлайман. Ҳали 17 ёшмиз, ушбу ўйинлар бизга тажриба беради. Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз.

— Жамоага яна нималар етишмади деб ўйлайсиз?

— Жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Умуман олганда, ҳимояда ҳам, ҳужум чизиғида ҳам яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Қўлимиздан келган барчасини қилдик. Биз ҳаракат қиляпмиз, аммо ўйиндаги паузалар бизни синдириб қўйди деб ўйлайман.

— Ўйинда Мусахоновнинг ўрнини кўп ёпишга мажбур бўлдингиз. Ўзи бунга нима сабаб бўлди? Мусахоновнинг олдинга чиқишини мураббий сўраган эдими?

— Албатта, рақиб ўйинчиларини, айниқса 9 ва 11-рақамли ўйинчиларини билардик. Ўйинда бир-биримизни ёпиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Аммо, Мусахонов бугун рақибга ҳеч қандай имконият бермади деб ўйлайман.

— Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимиз ўйинни бўшаштириб юбордикми ёки Ирландия кучи эвазига устунликни қўлга олдими?

— Бизнинг ёшимизда, гол урилса, иккинчи жамоа кучайиб кетади. Ҳали ёшмиз. Голдан сўнг яна гол уришга ҳаракат қилдик, шу сабаб оддий вазиятларда тўпни рақибга бериб қўйдик. Иккинчи тайм ўрталаридан бизнинг хатоимиз эвазига рақиб кўпроқ тўпга эгалик қилди деб ўйлайман.

— Иккинчи қаватда яхши ўйнаш кераклиги ўргатилганмиди?

— Албатта. Мураббийларимиз ҳар бир ўйин олдидан рақибни ўрганиб, кўрсатмалар беришади.

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
09 ноя 07:49:02
Адхамжон Низамов
Ракибни кучли томонлари хам бор,лекин йигитлар яшанглар.Зур уйнадинглар.Хакам хам ирландлар фойдасига куп карор чикарди.Хали хамаси олдинда.Балки булар билан турнир давомида яна учрашиб колишларинг мумкин.Шунда бошка хакам булади ва сизлар реванш оласизлар Олга йигитлар.Сизлар энг кучлигисизлар
   
09 ноя 12:52:06
Neftci&Barca
Ответ на комментарий пользователя Адхамжон Низамов
Ракибни кучли томонлари хам бор,лекин йигитлар яшанглар.Зур уйнадинглар.Хакам хам ирландлар фойдасига куп карор чикарди.Хали хамаси олдинда.Балки булар билан турнир давомида яна учрашиб колишларинг мумкин.Шунда бошка хакам булади ва сизлар реванш оласизлар Олга йигитлар.Сизлар энг кучлигисизлар
Олдинги ўйинда хам хакам бизни термамизни ютишини хохламаганлиги билиниб турганди, бу ўйинда эса қора таш..қ хакам очиқчасига бизни йигитларга ўйин бермади, факат хисоб 1:2 бўлганидан кейин озгина ирландларга қарши хуштагини чалиб қўйди
   
09 ноя 09:25:12
Zohidjon Usarov
Унг канот химоя жуда буш уйнади 2ла гол шу томондан келди.
   
09 ноя 08:54:38
Sherzodjon Abdullayev
Тугриси жуда алам килди ютказганимиз укажонлар сизларни оллох узи кулласин галаба тилайман кейинги уйинларда
   
09 ноя 07:07:35
Vatanparvar
Ирландия билан уйин деярли тенг булди. Шунчаки улар купрок гол уришди. Тан олиш керак класси юкори футболчилари бор экан.
   
09 ноя 07:02:41
Фарход
Ничевоооо хали хаммасм олдинда, маладес йигитлар ,хеч канака претензия йук, насиб булса Панама ни ютиб кейинги боскичга утасизлар албатта, духом не надо падать. Только олга. Сизлар зур Сизлар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика