ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
08 ноя 22:55
Новости
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЖЧ-U17. "J" гуруҳи. 2-тур.
Доҳа. "Aspire Academy". 9 майдон.
Ирландия — Ўзбекистон 2:1
Гол: Абубакир Шукуруллаев 19', Грэди Макдоннелл 32', Майкл Нонан 75',
Бош ҳакам: Мерифе Абду (Камерун)
Ёрдамчи ҳакамлар: Робле Элейе, Доэ Жоэль (Жибути)
Захира ҳаками: Ҳамза Ал-Фориқ (Марокаш)
Комиссар: Гупта Ави (Ҳиндистон)
Ирландия: 1.Алек Нонан, 4.Ойсин Макдонаг, 5.Винни Леонард, 6.Рори Финнеран, 7.Гради Макдоннелл (с), 9.Майкл Нонан, 10.Рамон Мартос, 11.Жейден Уме, 12.Райан Батлер, 13.Аде Соланке, 17.Макс Ковалёвскис
Захира: 16.Жорж Молоне, 21.Коре Шеридан, 2.Жош Куллен, 3.Финн Шерлок, 8.Киан Макмахан-Браун, 14.Гавин Макатир, 15.Виктор Ожианвуна, 18.Броди Ли, 19.Годнес Огбонна, 20.Син Спайт
Ўзбекистон: 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баходирхонов (с), 7.Садриддин Ҳасанов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиков, 13.Абдулмалик Анваров, 15.Муҳаммадали Мусаханов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов
Захира: 1.Иброҳим Шокиров, 12.Баходир Избасканов, 2.Қаҳрамон Турғинов, 5.Амирхон Мурадов, 6.Мирзазиз Абдукаримов, 8.Абдусамад Саидов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 17.Жамшидбек Рустамов, 20.Асилбек Алиев, 9.Нурбек Сарсенбаев
Учрашув якунланди. Афсуски, Исломбек Исмоилов шогирдлари. ирландиялик тенгдошларига 2-1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
90+2. Огоҳлантириш. Жамшибдек Рустамов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Бош ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди.
88. Огоҳлантириш. Амирҳон Муродовга майдон марказидаги қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.
85. Рустамов бурчак зарбасини амалга оширди. Муродовнинг зарбаси эса дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.
84. Ўзгариш! Азизбек Еримбетов ўрнига Амирҳон Муродов майдонга тушди.
83. Баҳодирҳоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
75. ГОЛ! Майкл Нонаннинг голи Ирландия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
73. Ўзгариш! Муҳаммад Ҳабибуллаев ўрнига Жамшидбек Рустамов майдонга тушди, Садриддин Ҳасанов ўрнини Абдусамад Саидов эгаллади.
71. Нематуллоҳ Рустамжонов рақибнинг хавфли зарбасини бартараф этди.
67. Нематжонов бурчак зарбасидан оширилган тўпни эгаллаб олди.
65. Содиқовнинг қанотдан узатган пасини якунлайдиган футболчи топилмади.
62. Абубакир Шукуруллаев ўнг қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Рақиб дарвозабони эса зарбани қайтариб юборди, қайтган тўпга Муҳаммад Ҳабибуллаев эга чиқди, бироқ ҳимоячилар Ҳабибуллаев зарбасини тўсишди.
61. Ўзгариш! Азизбек Абдумўминов ўрнига Асилбек Алиев майдонга тушди.
57. Сайфиддин Содиқов рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо бош ҳакам вазиятга эътибор қаратмади.
51. Ирландия қанотдан ҳужум уюштирди, аммо дарвозага йўлланган зарба ўта ноаниқ.
46. Жарима зарбасидан ўзатилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
45. Ирландия таркибида ўзгариш. Макс Ковалёвскис ўрнига Виктор Ожианвуна майдонга тушди.
Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+4. Ойсин Макдонагнинг қўлига тўп тепди ва терма жамоамиз VAR challenge имкониятидан фойдаланди, аммо бош ҳакам 11 метрлик зарба белгиламади.
Биринчи бўлим якунига тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди.
45+2. Рори Финнеран Рустамжонов дарвозаси томон кучсиз зарба йўллади.
45. Азизбек Абдумўминов бурчак зарбаси ишлаб олди.
41. Сайфиддин Содиқ ўз қанотидан ҳужум уюштирди, аммо рақиб ҳимоячиси пасни бартараф этди. Бурчак зарбаси бизнинг фойдамизга.
40. Огоҳлантириш! Азизбек Абдумўминовга майдон марказидаги қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.
35. Терма жамоамиз тўпни кўпроқ назорат қилмоқда.
32. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди. Чап қанотдан узатилган тўпни Грэди Макдоннелл боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.
Исломбек Исмоилов бош ҳакам қарорларидан норози. Бош мураббий ҳиссиётларга берилди, ёрдамчи ҳакам эса мураббийимизни тинчлантирди.
25. Ирландия ўйинни назорат қила бошлади.
19. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! Абубакир Шукуруллаев майдонга марказида тўпни олиб қўйди ва ҳужумни бошлади. Ҳужум эса гол билан якун топди. Гол муаллифи ҳам Шукуруллаев.
16. Ирландия чап қанотдан ҳужум уюштирди, аммо бош билан йўлланган зарба ноаниқ эди.
14. Сайфиддин Содиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бирга чиқди, аммо ирландиялик дарвозабон зарбани бартараф этди.
13. Макс Ковалёвскис ўнг қанотдан пасни амалга оширди, аммо Рустамжонов тўпни осонликча ушлаб олди.
9. Абдулмалик Анваров ҳаводаги тўқнашувда боши билан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонда.
7. Терма жамоамиз тўпни рақибдан кўра кўпроқ назорат қила бошлади.
Арсен Венгер ўсмирларимизнинг ўйинини бевосита стадиондан кузатмоқда.
4. Абдулмалик Анваров темар жамоамизнинг дастлабки зарбасига муаллифлик қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
2. Ирландия бурчак зарбаси ишлаб олди.
1. Учрашувдаги дастлабки фол Ирландияга фойдасига бўлди.
1. Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!
Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва икки мамлакат мадҳиялари янгради. Учрашув бошланишига саноқли сониялар қолди.
Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.
Гол: Абубакир Шукуруллаев 19'

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии