RU

Последние новости

18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  0 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:15Суперлига. "Хоразм" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  1 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  23 16:05"Капаз" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  8 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  0 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  2 14:28U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ирландияга мағлубиятган учраган ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди  13 12:43"Динамо" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди  1 12:15"Челси" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2 12:07Ратиньо кейинги мавсум учун режаси ва йил давомида энг ноқулай бўлган футболчи кимлигини айтди  3 11:50"Пахтакор" "Қўқон-1912"ни мағлуб эта олмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади" Новости

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"

U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайен ўз фикрларини билдирди.

"Ғалабадан жудаям хурсандман. Чинакам футбол гувоҳига айландик.

Ўзбекистон Осиёда Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг ўйинчилари тезкор, хавфли ва қарши ҳужумларда жуда маҳоратли.

Баъзи пайтларда бизга сабр-тоқат билан ҳимояланишга тўғри келди. Битта гол ўтказиб юбордик, аммо эътиборимизни йўқотмадик, ўйинни назоратга ола бошладик. Улкан лаҳзалар, етук ўйинчилар, қадр-қийматли голлар – барчаси жойида эди.

Ҳисобда ортда қолганимиздан сўнг ҳеч қандай ваҳима бўлмади, футболчилар режага содиқ қолишди. Чап қанотдан ҳужум уюштириш имконимиз борлигини ҳис қилдик. Гради томонидан ўз вақтида олдинга юриш амалга оширилди ва шу орқали ҳисобни тенглаштирдик.

Бундай лаҳзадан завқланиш муҳим. Гуруҳдаги якуний ўринлар ҳали ҳал бўлгани йўқ. Ҳаддан ташқари хурсандчиликка берилмаймиз – шунчаки Парагвайга қарши ўйинга жиддий тайёргарликни давом эттирамиз", деди 50 ёшли мутахассис.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
09 ноя 18:08:50
Tigr
Бизга шу мақтовлар ҳозир керакми? Умуман олганда қайси мураббий ўзининг рақиб жамоасини ёмонлайди, фақат аҳмоқлар! Бизга ҳозир эътироф керак эмас!
   
09 ноя 17:27:48
BAB
Гурухда 1-уринни олиш имкониятимиз бор бу учун Парагвай камида 2:1 ютса, биз 4 тадаг куп гол урсак булди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика