RU

Последние новости

00:22"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 00:21"Интер" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 00:18"Лион" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  53 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  80 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  9 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  26 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик" Новости

Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"

Про-лиганинг 20-турида "Арал" - "Локомотив" учрашувидан кейин "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.

- "Локомотив"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман ва уларга Суперлигада омад тилайман. Ўйинни яхши бошлагандик. Дастлабки 15 дақиқаликдан кейин рақиблар ўйинни тенглаштирди. Биз голлар уришимиз керак эди. Лекин кўп ҳам вазиятларимиз бўлмади. "Локомотив" ҳимояда зўр ўйнади. Кейин эса пенальтидан гол урдик. Буёғига вақт етмай қолди. Йигитларимга раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди.

- Про-лиганинг ушбу мавсуми ҳақида нима дея оласиз?

- Зўр дея олмайман. 6 жамоа курашди. Ўйинлар сони кам бўлгани учун ўртадаги муддат катта бўлди. Ҳар 10 кунда ўйнайдиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туриш осон бўлмади. 

- Ўтиш ўйини 14 декабрь куни ўтказилади.

- Биз тайёрланамиз. Суперлиганинг жамоаси билан ҳам муносиб ўйнаб, жамоани Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Саволни тўлдираман: 2022 йил "Локомотив" ҳам ўтиш ўйинида ўйнаганида сал кам бир ярим ойлик танаффусдан кейин ўша баҳсга етиб борганди. Жамоа деярли бир ярим ой ўйин ўтказмаган ва ўйин тонусисиз қолганди. "Арал"да ҳам шу ҳолат қийнаши мумкинми?

- 100 фоиз. Ҳозир мен 10 кун учун шикоят қилдик, лекин бу ерда гап 1 ярим ой ҳақида кетмоқда. Суперлига жамоалари ўзаро ўйинлар ўтказади. Уларда чемпионат ҳам тугамади. Йигитларни қай тариқа яхши ҳолатда ушлаб турамиз, билмайман. Ҳа, қийин бўлади, шунда ҳам ўйнаш керак.

- "Арал" Суперлигага жуда яқин келганди. Жамоа керакли ҳисобда ғалаба қозонса бўлгани эди. Бугунги ўйин давомида жамоада ўйинни ўзига оладиган етакчи кўринмади. Бунга нима сабаб таъсир ўтказди?

- Ҳамма нарса. Ўйин олдидан кўрсатмалар бераётганимда футболчилардан ким шундай ўйинда ўйнаганини сўрадим. Бу каби салкам финал ўйинларида ҳеч ким ўйнамаган. Етакчи ҳақидаги гапни ҳам айтдим. Бундай пайтда жамоада етакчи бўлиши керак. Футболчилардан тайёрмисиз, майдонга тушиб, ғалаба қозона оласизларми, боринг, деб айтдим. Тўғри айтдингиз, жамоада етакчи, боши билан гол ура оладиган футболчилар керак. Бизга ҳиссиётлар етишмади. Лекин ўйин бобида "Локомотив" биздан кучли эди дея олмайман. Уларга қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, фақатгина биттасида улардан пастроқ ўйнадик. Қолган ҳолатларда биз "Локо"дан яхшироқ эдик. Бугун "Локо" ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Бизда эса ундай бўлмади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика