RU

Последние новости

21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  0 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  2 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  2 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  32 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  17 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9

Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди" Новости

Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"

Про-лиганинг 20-турида "Арал" - "Локомотив" учрашувидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Аввало "Арал" жамоасига кураш учун раҳмат айтмоқчиман. Уларга қарши ҳамма ўйинларимиз қийин ўтди. Мавсум бошидаги матбуот анжуманида ҳам айтганимдек, бу майдонда футбол ўйнаш қийин. Биз ҳолатга қараб, тажрибага таянишни маъқул кўрдик. Улар тўп билан бўлганида исталган ҳолатга тез мослашишади. Энг муҳими натижани қўлга киритдик. Лекин биз бундай футболни ўйнаш учун ҳаракат қилмаймиз. Бу ҳеч қачон керак эмас. 

- 6 жамоа ўйнаган Про-лиганинг ушбу мавсуми ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ҳолат унчалик оптимал эмас. Олдинлари бир лигада 6 жамоа ўйнагани ҳақида эшитмагандим. Бир жамоа бир рақиб билан 4 марта ўйнаши керак. Умид қиламанки бу ўзгариб, ҳолат яхшиланади. ПФЛ энди бошқача йўл тутса керак. Албатта, бу нималигини биз билмаймиз. Мавсум биз учун оғир ўтди, ҳар бир ўйинда қийналдик. Бир рақиб билан кўп ўйнагандан кейин рақиблар ҳақида кўп маълумотлар бўлар экан. Яхши-ки, мавсум тугади ва барчаси ортда қолди.

- "Арал" жамоасидан нималар кутгандингиз ва булар қанчалик амалга ошди?

- Бу ўйин қийин бўлишини билардик. "Арал" бу ерда максимал босим уюштиришга ҳаракат қилади. Барча футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр бўлишади. Шу сабабли кўп нарсаларни ўзгартириб бўлмайди. Бугун мағлуб бўлган бўлсак-да, биз учун бу етарли бўлди. Бугун улар доимгидан бошқачароқ ўйин кўрсатишди. Бу ўйингача бўлган руҳий ҳолат билан боғлиқ. Шу боис истайсизми йўқми бошқачароқ ишлашга тўғри келади. Лекин сиз қанчалик режа қилсангиз ҳам бу стадионда кутганингиздек ўйнай олмайсиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика