Марадона: "Месси ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас"
01 июн 2018 12:40
Новости
Марадона: "Месси ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас"
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2018 вақтида танқидларга эътибор бермаслиги кераклигини айтди.
"Мен Мессига футболдан роҳат олишни маслаҳат берган бўлардим. Аргентина жаҳон чемпионатида ғолиб бўладими ёки йўқ, у танқидлар ҳақида унутиши керак. Месси ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас, у шунчаки майдондаги ўйиндан роҳатланиши керак.
Сампаолини ва унинг услуби қандайлигини билмайман. Бироқ терма жамоадаги кўплаб футболчилар билан танишман ва улар майдонда бор кучини беришини биламан. Бу жамоада ғалаба қозониш учун яхши имконият бор деб ўйлайман, бироқ Аргентинани фаворит демайман, чунки етакчилар ҳеч қачон ғолиб бўлишмайди" - дейди Марадона.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии