Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди
14 мар 21:32
Новости
Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди
Германия Бундеслигаси 26-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Карим Адейемининг 13 ва Лука Режжианининг 59-дақиқаларда урган голли дортмундликларга уйдаги ишончли ғалабани тақдим этди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Алеиш Гарсия мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада мюнхенликлар ҳужумчиси Николас Жексон майдондан четлатилди. Шунга қарамай, Луис Диас 69-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аммо, айнан унинг ўзи 84-дақиқада майдондан “ҳайдалди”. “Бавария” ўйин якунига қадар шу ҳисобни ушлаб қолишга муваффақ бўлди.
“Бавария” Германия Бундеслигасида 26 ўйиндан сўнг 67 очко билан биринчи, “Боруссия Дортмунд” эса 58 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринларда “Хоффенхайм” (50 очко), “Штутгарт” (47 очко), “Лейпциг” (47 очко) ва “Байер” (45 очко) бормоқда.




Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии