"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр
17 фев 16:59
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр
"Манчестер Юнайтед" таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
"Manchester Evening News"нинг хабар беришича, "қизил иблислар" радарида "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер бор.
Манбага кўра, МЮ эгаси Жим Рэтклифф агар футболчи трансфер бозорида мавжуд бўлиб қолса, Мак Аллистерни ўз томонига оғдириб олишга тайёр. Бироқ бундай ўтиш эҳтимоли камроқ.

Ҳозирча Мак Аллистер ёзда "Ливерпул"ни тарк этиш-этмаслиги номаълум, аммо аргентиналик футболчи фаолиятининг қайсидир босқичида Испанияда ўзини синаб кўришни хоҳлайди.
Transfermarkt портали 27 ёшли жаҳон чемпиони Алексис Мак Аллистерни 85 млн евро деб баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии