"Манчестер Сити" асосий хавбеки билан шартномани узайтирмоқчи
08 апр 11:59
Новости
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Родрига янги шартнома таклиф қилади, деб хабар берди "The Sun". Испаниялик футболчининг молиявий аҳволи сезиларли даражада яхшиланади.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади. "Шаҳарликлар" футболчига 2029 йилнинг ёзигача маоши ҳафтасига 300 минг фунт бўлган янги келишув таклиф қилади. Маълумот учун, ҳозирда у 180 минг олади.
Родри "Манчестер Сити"да 2019 йилдан бери тўп тепиб келади. 27 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии