Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
27 авг 18:00
Новости
Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Овоз бериш натижаларига кўра, Виталий Левченко август ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг қўл остида "Нефтчи" 5 ўйинда 4 ғалабага эришди, натижада Фарғона клуби Суперлига пешқадами ва Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Насаф"га бир очко яқинлашди. Левченко 50 фоиз овоз тўплаган бўлса, "Қизилқум" устози Акмал Рустамов 25 фоиз билан иккинчи ўринни банд этди.
Рустам Турдимуродов Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчисига айланди. У ёзги трансфер ойнасида "Андижон"дан "Сурхон"га ўтди. Ҳужумчи янги жамоаси сафида 5 ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Турдимуродовга резидентларнинг 56 фоизи овоз берди, иккинчи поғонани "Қизилқум" дарвозабони Санжар Қувватов (25 фоиз) эгаллади – у тўрт марта "нол"га ўйнади ва 5 ўйинда атиги 1 та гол ўтказиб юборди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии