RU

Последние новости

09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  1 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров йиғин ва Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик хусусида фикр билдирди.

"Осиё Кубоги саралаш босқичига йил давомида тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдамиз. Ҳозирги йиғинимиз олдимизга қўйган жиддий мақсадларни амалга ошириш учун қилинмоқда. Йигитларнинг ҳолати ҳам, кайфияти ҳам аъло даражада. Уларнинг кўпчилиги клубларида асосий ўйинчига айланиб боряпти. Бу қувонарли ҳолат. 

Йигитлар йиғинга МТЖдан кейинги терма жамоада ўйнашларини ҳисобга олган ҳолда келишади. Шунинг учун уларнинг кайфияти юқори. Улар МТЖда ўйнашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас. Авваламбор, ўз ўйинимизни шакллантиришимиз керак, кейин рақибни ўрганиш лозим. Фаластин анча вақтдан бери тайёрланяпти, яқинда Қирғиз Республикаси билан ҳам ўйнади. Рақиблар тўғрисида янги-янги маълумотларни тўплаяпмиз", – деди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 30 август санасида У-23 Осиё Кубоги саралашида иштирок этиш учун Бишкекка йўл олади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашда Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Фаластинга қарши баҳс юритади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика