RU

Последние новости

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Любинко Друлович: “Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз” Новости

Любинко Друлович: “Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз”

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Олимпия терма жамоалари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида ўзаро баҳс олиб боришади.

Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз”, – деди Любинко Друлович.

– БАА билан ўйинда биз бир кун кўпроқ дам олган эдик. Бу гал аксинча. Бу натижага таъсир қилиши мумкинми?
– Ўйлайманки, биз ўйинга тайёрмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ва шифокорларимиз катта иш олиб боришмоқда. Гапингиз тўғри, рақиб биздан бир кун кўпроқ дам олади. Шифокоримиз менга барча йигитлар ўйинга шай бўлишини таъкидлади.

– Ўтган учрашувда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг ўйиндан ўйинга ўсаётгани ва яхши спорт формасига чиқаётганини англатадими?
– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз секин-аста яхшиланиб бормоқда. Лекин эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Айтиб ўтганимдек, саудиялик футболчилар анча кучли. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, балки БААдагидек 4-5 та гол урмасмиз. Аммо якунда мақсадимизга ета олишимизга ишонаман.

– Асосий таркиб ўйинчиларини алмаштирмай майдонга тушириш эртанги ўйинда қийинчилик туғдирмайдими?
– Бир жиҳатга урғу бермоқчиман: қайси футболчилар жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр бўлса, шуларни танлайман. Майдонга тушадиган йигитлар ўйинга яқин қолганда аниқ бўлади. Бугун футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб оламиз.

– Мусобақада ғолиб чиқиш мушкул вазифа. Чемпион унвонини ҳимоя қилиш қанчалик қийин?
– Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз.

– Яқинда Миллий терма жамоамиз айнан Саудия Арабистони билан ўйнаб, аламили мағлубиятга учраган эди. Эртага ўша хатоларни такрорлаб қўймаймизми?
– Футболчиларимиз майдонда бор кучини намойиш этса, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Эртангги ўйин умуман бошқа. Унда
биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика