RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  11 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

Любинко Друлович: "Ҳозирда бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ" Новости

Любинко Друлович: "Ҳозирда бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ"

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз устози Любинко Друлович тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Олдинда бизни жуда масъулиятли мусобақа кутиб турибди. Ҳозирда Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичидамиз. Дастлаб Тошкентда шуғулланамиз, кейин 16 декабрдан эса БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳали қитъа чемпионатигача ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушамиз.

Айни пайтда ихтиёримизда бўлган футболчилар номзодлар орасида энг саралари, деб ҳисоблайман. Осиё чемпионатига 23 нафар энг муносиб футболчилар билан йўл оламиз. Ҳозирда жароҳат ёки бошқа шунга ўхшаш бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ.

Мусобақадаги илк ўйинни Эрон олимпия терма жамоасига қарши ўтказамиз. Гуруҳда шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан баҳс олиб борамиз. Ҳар бир рақибни ўргандик, бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик билан чиқамиз.

Жамоада муҳит аъло даражада. Йигитларда кайфият яхши. Ҳамма дўстона алоқада. Умид қиламан, биз қитъа чемпионатида яхши ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ажойиб ғалабалар тақдим этиш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз, - деди тажрибали мутахассис.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика