"Лунин сезиларли кучайди, Кепа эса одатдагидек юқори даражасини сақлаб қолди" — Анчелотти
21 дек 2023 11:20
Новости
"Лунин сезиларли кучайди, Кепа эса одатдагидек юқори даражасини сақлаб қолди" — Анчелотти
Мутахассис "Реал" дарвозабонларидан мамнун.
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабонлар Андрей Лунин ва Кепа Аррисабалаганинг ўйинига юқори баҳо берди.
"Иккаласи ҳам ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, жуда хурсандмиз. Лунин сезиларли даражада кучайди ва катта ишонч кўрсатди, Кепа эса одатдагидек юқори даражасини сақлаб қолди.
Кепа "Алавес"га қарши ўйнайди, мавсумнинг иккинчи ярмида эса иккисидан бирини танлайман", – деди мураббий.
Кепа "Реал"да ижарада ўйнамоқда. Лунин эса 2018 йилдан бери "қироллик клуби"да тўп тепади.
"Алавес" – "Реал" учрашуви бугун 01:30 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии