RU

Последние новости

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  14 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди Новости

Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди

"Вест Хэм Юнайтед" клуби расмий сайтида ярим ҳимоячи Лукас Пакетанинг яқин кунларда Бразилиянинг "Фламенго" клубига қўшилиши ҳақида эълон қилди.

"Вест Хэм Юнайтед" маълум қилишича, трансфер суммаси келишилганидан сўнг, Лукас Пакета "Фламенго" клуби билан тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш учун рухсат олган.

"Лукас шахсий ва оилавий сабабларга кўра Бразилияга қайтиб, 2025 йил июлда Футбол ассоциацияси томонидан икки йил давомида кўриб чиқилган нотўғри хатти-ҳаракатлар бўйича айбловлар олиб ташлангач, ҳаётини қайта бошлашни истаётганини аниқ билдирган. Бу вазият унга сезиларли руҳий босим келтирган.

Клуб Лукасни қолишга кўндириш учун барча ҳаракатларни қилганига қарамай, у кетиш истагида қатъий турди. Шу боис, бош мураббий ва клуб унинг трансфер ҳақидаги илтимосини истамай бўлса-да қондириш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Вест Хем Юнайтед" футбол клуби ушбу имкониятдан фойдаланиб, раҳбариятимиз, футболчиларимиз, ходимларимиз ва содиқ мухлисларимизга Лукаснинг клубдаги бутун фаолияти давомида, айниқса сўнгги икки ярим йил мобайнида унга кўрсатган доимий ва фидокорона қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирмоқчи.

Клуб ҳозирча қўшимча изоҳ бермайди," - дейилади "Вест Хэм" хабарида.

Маълумот учун, Лукас Пакетага қимор ўйнаш, ўзи иштирок этган учрашувларга пул тикиш билан боғлиқ айбловлар қўйилганди. Футболчини терговга ёрдам бермасликда ҳам айблашган. Якунда эса Англия футбол ассоциацияси етарли далиллар йўқлиги сабаб футболчини айбсиз деб топиб, ундан барча айбловларни олиб ташлаганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика