"Фламенго" 8:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин Филипе Луисни ишдан бўшатди!
03 мар 11:35
Новости
"Фламенго" 8:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин Филипе Луисни ишдан бўшатди!
"Фламенго" бош мураббийи Филипе Луис Кариока Лигаси доирасидаги "Мадурейра" билан ўйиндан сўнг (8:0) истеъфога чиқарилди.
Энди "Фламенго" мураббийни ишдан бўшатишнинг ўзи учун 27 млн реал (4,5 млн евро) тўлашига тўғри келиши мумкин. Жарима суммаси расман тасдиқланмаган, аммо декабрда шартнома янгилангандан кейин бу бўйича норасмий хабарлар тарқалганди.
Бу шарт 2027 йил декабригача мўлжалланган шартномани ҳимоя қилиш учун киритилган — сабаби мураббийнинг Европада ишлаш истаги бўлган.
Натижада мураббий икки ой ўтмай, 8:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейиноқ ишдан бўшатилди.
Бразилия клуби 3 ой олдин Либертадорес Кубоги ва чемпионатда ғолиб чиққан эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии