RU

Последние новости

01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью) Новости

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью)

АПЛ 14-турида “Лидс”га учралган мағлубиятдан (1:2) кейин мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль” олдинги турда “Ноттингем Форест”га имкониятни бой (0:1) берганди.

- Шубҳасиз, бу муваффақиятсизлик. Ўйинни жуда яхши бошлагандек кўриндик, аммо кейин кутилмаган гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирдик, аммо негадир бу ўзимизга бўлган ишончни қайтара олмади. Ўйинни назорат қилишга интилдик ва тўпни жуда кўп олдирдик.

Йигитлар ҳаракат қилшди, тўп билан яхши муомала қилдик ҳамда яхши имкониятларга эга бўлдик, лекин якунда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида шундай ҳимояланишда давом этсанг, ҳаммаси очиқ қолади. Иккинчи гол билан боғлиқ вазиятда (“Лидс”нинг) омад кулиб боқмади, бунақаси бўлиб туради. Бизда шу каби ҳолат юз берди, ундан фойдалана олмадик.

- Муаммони қандай ҳал қилиш керак?

- Эҳтимол, айрим футболчилар ҳаддан ортиқ кўп ўйнаётгандир, Эллиот бундан мустасно эди. У яхши бошлади, аммо ўйинни давом эттира олмади. Тиаго эса касал, олдинда ҳар доим бир хил ўйинчилар ҳаракат қилмоқда – булар, бизда қолган уч форвард. Курашишимиз керак.

- Муаммо индивидуал хатолардами?

- Жамоавий ўйин ҳар доим индивидуал ҳаракатларга асосланади. Бири иккинчисига олиб келади. Баҳсни тўлиқ кўриб чиқишингиз мумкин, иккинчи гол билан боғлиқ вазиятдаги ҳимояланганимиз каби ўйнаб бўлмайди. Аммо шундай ҳимояландик, шу туфайли мағлуб бўлдик. Акс ҳолда, бизда очко бўларди ва олдинга боришда давом этардик. Ҳозир эса бизда ҳеч нарса йўқ ва бу бутунлай бошқа туйғу.

- Бундан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Даражани майдонда кўрсатиш керак. Мавсум стартиданоқ жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Футболчилар 1-турдан бошлаб ўйнашга мажбур бўлмоқда. Ҳозирги ҳолатимиз мана шундай. Ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз лозим ва шундай ҳам бўлади, деган Клопп.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика