RU

Последние новости

23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  8 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  10 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  16 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  22

Кейруш: "Хамесни чақирмаслик менинг қарорим" Новости

Кейруш: "Хамесни чақирмаслик менинг қарорим"

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш "Реал" аъзоси Хамес Родригес ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Олдин тарқалган маълумотларга кўра, мадридликлар вакили терма жамоа вакилларидан "Реал" асосий таркиби учун курашиши лозимлиги сабаб ўзини терма жамоага чақирмасликларини сўрагани айтилган эди.

"Айримлар Хамес мендан ўзини терма жамоага чақирмаслигимни сўраганини айтишмоқда. Бу нотўғри. Ўйинчилар қачондир мендан ўзини терма жамоага чақирмасликни сўраши билан боғлиқ вазият мен билан ҳеч қачон содир бўлмаган.

Бу менинг қарорим. Биз чақирган ўйинчилар қисқа муддатли вазифамизни уддалаш учун етарли. Ҳозир бизда 15-16 ўйинчидан иборат база бор.

Мен аввал чуқур ўйлаб кўраман ва кейин қарорларни қабул қиламан. Бундан ташқари, мен бу ерда ёлғиз эмасман. Мен мураббийлар штаби билан маслаҳатлашаман. Мен ҳеч қачон ёрдамчиларим, ўйинчилар ва жамоа шифокорлари билан гаплашишдан чарчамайман", - деди Кейруш.


Колумбия терма жамоаси 12 октябрда Чили билан, 15 октябрда эса Жазоир терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика