Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"
22 дек 2025 19:21
Новости
Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"
- Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиблари ва имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?
- Албатта, осон гуруҳ эмас. Менимча, ЖЧда енгил гуруҳнинг ўзи бўлмаса керак. Ҳар бир жамоа ўз олдига маълум вазифаларни қўйган, жумладан, бизнинг термамиз ҳам. Ўйлайманки, жамоамиз кучли ва тажрибаси ҳам етарлича. Биринчи марта мундиалда қатнашишимизга қарамай, футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи юқори. Яхши натижа қўлга киритамиз деб ўйлайман. Албатта, биринчи вазифа — гуруҳдан чиқиш. Терма жамоанинг бунга кучи етади, футболчилар улкан салоҳиятга эга. Уларга омад тилайман.
Иккинчи ёки учинчи ўрин билан ҳам гуруҳдан чиқиш мумкин. Бу — футбол. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Яхши тайёргарлик бўлса, ҳаммаси жойида бўлади, барчаси майдонда ҳал бўлади. МТЖ илк бор ЖЧда иштирок этаётганига қарамасдан, футболчиларга ишонаман.

- Сизнингча, гуруҳдаги асосий рақиб ким бўлади? Португалия жуда ҳам кучли, эҳтимол, иккинчи ўрин учун курашда асосий рақобатчи Колумбия бўлар...
- Португалия билан солиштирсак, Колумбия заифроқ кўриняпти. Бироқ мундиалда осон рақиб бўлмайди. Колумбия ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Биринчи учрашув айнан уларга қарши ва бу баҳс кўп нарсани ҳал қилади. Лекин охирги учрашув ҳаммасига нуқта қўяди. Португалия билан ўйинда ҳам қандайдир ижобий натижа кўрсак бўлади. Кўрамиз, ҳаммаси қандай кечади. Олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Натижа жамоавий ўйинга боғлиқ. Ўйлайманки, мураббийлар йигитларни ўйинларга ҳар тарафлама яхши тайёрлайди ва миллий жамоа яхши натижаларга эришади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии
Яхши ишлади лекин менда